исроил
Душанба куни Эрон Исроилга ҳужум қиладими?
АҚШ ва Исроил расмийлари Эрон Исроилга душанба куни ҳужум қилиши мумкинлигини билдирди. Axios манбаларига кўра, Эроннинг ҳаракатлари апрель ойидаги ҳужумга ўхшаш, аммо потенциал жиҳатдан каттароқ бўлади. Уларда Ҳизбуллоҳ ҳам иштирок этиши мумкин.
Давомини ўқиш...05.08.2024 08:35Исроилнинг вакуумли бомба ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг беш аъзоси ҳалок бўлди
Исроил авиацияси Ливанда Ҳизбуллоҳ нуқталарига уюштирган вакуумли бомба ҳужумлари натижасида ҳаракатнинг беш аъзоси ҳалок бўлди. Бунга жавобан Исроил ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқ ҳужумларида эса 17 исроиллик жароҳатланди.
Давомини ўқиш...07.08.2024 08:54Боку мамлакатда Исроил қўшинлари борлигини рад этди
Боку İran İnternational, Kan ва The Telegraph каби хорижий ОАВлар тарқатган Озарбайжон ҳудудида Исроил қўшинлари мавжудлиги ҳақида хабарларни рад этди. Озарбайжон ҳудудида ҳеч қандай хорижий давлатнинг ҳарбий кучлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз ва бу борада ёлғон маълумотларга асосланган ахборот манипуляциясини кескин қоралаймиз”, - дейилади баёнотда.
Давомини ўқиш...13.08.2024 09:53АҚШ Исроига 20 млрд доллардан зиёдга қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар сотишни маъқуллади
АҚШ Давлат департаменти Исроилга 19 млрд долларлик F-15 самолётлари ва жиҳозларини, шунингдек, тахминан 774 млн долларлик танк ўқ-дорилари ва 583 млн долларлик ҳарбий машиналарни сотишни маъқуллади. Boeing компанияси F-15 қирувчиларини бир неча йил давомида ишлаб чиқариб, етказиб беради. Танк ўқ-дорилари эса зудлик билан топширилади.
Давомини ўқиш...14.08.2024 10:30Fitch Исроил рейтингини «А»га туширди; прогноз «салбий»
Fitch можаро 2025 йилгача давом этиши, бошқа жабҳаларда кенгайиши, ҳарбий харажатлар ва қарз юкларининг янада ошишига олиб келишидан хавотирда. Агентликнинг огоҳлантиришича, можаро инсоний харажатлардан ташқари, инфратузилма вайрон бўлишига ва узоқ муддатли иқтисодий оқибатларга, жумладан, сармоя ва саноат фаоллигининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Давомини ўқиш...14.08.2024 18:29“Пўлат асаблар”. Ҳамас нега тушкунликка тушмаяпти?
Фаластинликларга бўлаётган зулм бир неча юз йиллардан бери ҳеч бир жамиятга нисбатан қўлланмаган. Фаластин Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг психиатрия бўлими бошлиғи Доктор Самаҳ, ўзининг берган интервьюсида айтишича: Зулм остидаги Фаластинга берилаётган психологик зарбалар бир неча даражага ажралади. Биринчиси, жисмоний зарар бериш, ҳибсга олиш ва қийноққа солиш билан якун топаётган зарбалар. Кейингилари, Ғазо секторида сионистлар ва мусулмонлар ўртасидаги жанглар ёки фаластинлик журналист Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилиши каби жамиятда қўрқув ҳиссини юзага келтирадиган жамоавий зарбалар”.
Давомини ўқиш...17.08.2024 19:01Эрон Исроилга ҳужум қилса нима бўлади?
Теҳронда Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб тариқасида, Эрон Исроилга қарши тарихда илк марта тўлақонли ракета ҳужумини амалга ошириши мумкин. Мавжуд хавфни инобатга олган сионистлар аллақачон ўзининг мудофаа тизимини ҳамкор давлатлар ёрдамида янада мустаҳкамламоқда – халқаро муносабатлар бўйича Эуген Дойл таҳлили.
Давомини ўқиш...19.08.2024 17:37Қоҳира Рафаҳ очилиши эвазига Миср-Ғазо чегарасини Исроил ҳарбийлари назоратига топширишга рози бўлди
Қоҳира Рафаҳни қайта очиш эвазига Исроилнинг Миср ва Ғазо чегарасини назорат қилишига рози бўлди. Бироқ май ойидан буён Исроил назоратида турган Рафаҳ чегара масканини бошқариш Фаластин маъмуриятига топширишни талаб қилмоқда.
Давомини ўқиш...20.08.2024 10:38АҚШ 7 октябрдан бери Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроқ етказиб берди
Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён АҚШ Исроилга ҳаво ва денгиз орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди. Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 500 та парвоз ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника ва техника етказиб берилган.
Давомини ўқиш...27.08.2024 11:32Америкалик эксперт: Ливандаги ҳужумлар ХХI асрнинг янги таҳдиди
АҚШлик геосиёсат бўйича эксперт, истеъфодаги подполковник Рич Оутзен Ливандаги пейжер ва рацияларнинг портлаши ХХI асрда кўлами бўйича барча эътиборга олиши керак бўлган янги турдаги таҳдид эканини таъкидлади. Оутзен Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ берган буюртмаларни аниқлаб, ишлаб чиқариш маркази ёки буюртма йўлда вақтида ускуналарга портловчи моддалар жойлаштирганини тахмин қилди.
Давомини ўқиш...19.09.2024 12:23