испания
Испания Ғарбий Соҳилдаги “тажовузкор исроиллик кўчманчилар” гуруҳига қарши санкциялар киритди
Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес ўз мамлакати Ғарбий Соҳилдаги “12 тажовузкор исроиллик кўчманчилардан иборат биринчи гуруҳ”га қарши санкция жараёнини бошлаганини маълум қилди. “Сукут ва ҳаракатсизлик ҳар доим жабрдийдаларнинг зарарига ишлайди”, деди мусулмон давлатларда йўқ журъат ва иродани намоён этаётган Испания вакили.
Давомини ўқиш...05.03.2024 09:47Испаниянинг 76 та университети Исроил билан алоқаларни узди
Талабалар норозиликлари туфайли Испаниянинг 76 та университети Исроил университетлари билан алоқаларини узди. Конфедерация намойишларга жавобан, Фаластин тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиришга, кўнгиллилар ва қочқинларга ёрдам бериш дастурларини кенгайтиришга ваъда берди.
Давомини ўқиш...10.05.2024 08:17Испания Исроил учун қурол олиб кетаётган кемани портга киритмади
Дания байроғи остида сузиб юрган Marianne Danica экипаж аъзолари 21 май куни портга киришни сўрашган. Бироқ, Испания ташқи ишлар вазирлиги геноцидда айбланаётган Исроил учун қурол ва ўқ-дорилар олиб кетаётган кеманинг Испания портига киришини рад этди. Аниқланишича, кемада 12 тонна ракета, 1,5 тонна портловчи ва 740 килограмм бошқа ҳарбий материаллар бўлган.
Давомини ўқиш...17.05.2024 14:02Испания Фаластинни расман тан олди
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди. Жумладан, Испания бош вазири Шарқий Қуддус мустақил Фаластин пойтахтига айланиши, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил ягона Фаластин миллий ҳукумати назорати остида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...28.05.2024 15:08Испаниянинг Африкадаги қисмига ноқонуний киришга уринишнинг олди олинди
Испаниянинг Африкадаги қисми – Сеута анклавига минглаб муҳожирлар ноқонуний кириш учун тартибсизлик уюштирди. Марокаш полицияси уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, 150 дан ортиқ киши ноқонуний миграцияга чақириқлари учун қўлга олинди.
Давомини ўқиш...20.09.2024 08:50Испаниядаги сув тошқинлари 100 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди (фото)
Испанияда 1973 йилдан бери ҳалокатли табиий офат содир бўлди – кучли ёғингарчиликлар сабабли юзага келган сув тошқини оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлди. Валенсия автоном ҳамжамияти энг кўп жабр кўрди, у ерда 92 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Давомини ўқиш...31.10.2024 11:46Испанияда сел қурбонлари сони 223 нафарга етди
Испанияда сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 223 нафарга етди. Бундан ташқари, 78 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 48 кишининг шахси ҳали аниқланмаган. Яқин кунларда яна кучли ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.
Давомини ўқиш...09.11.2024 11:34