05.03.2024 09:47

Испания Ғарбий Соҳилдаги “тажовузкор исроиллик кўчманчилар” гуруҳига қарши санкциялар киритди

Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес мамлакати Ғарбий Соҳилдаги “12 тажовузкор исроиллик кўчманчилардан иборат биринчи гуруҳ”га қарши санкция жараёнини бошлаганини маълум қилди.

Европа Иттифоқи (ЕИ) Қўшма Парламент қўмитасида сўзлаган Испания ташқи ишлар вазири икки ҳафта муқаддам “Испания Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик қилаётган яҳудийларни тўхтатиш ва жазолаш учун бир томонлама тартибда ҳаракат қилиши мумкин” деган ваъдасини бажарганини маълум қилди.

“Сукут ва ҳаракатсизлик ҳар доим жабрдийдаларнинг зарарига ишлайди”, деди Албарес. У февраль ойи охирида бўлиб ўтган ЕИ саммитида Венгрия томонидан тўсиқлар туфайли муштарак қарор қабул қила олмаганидан сўнг Испания ҳукумати Ғарбий Соҳилдаги "12 зўравон исроиллик кўчманчиларнинг биринчи гуруҳи" га қарши санкцияларни бошлашга қарор қилганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Испания Евроиттифоқдан БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлигини (ЮНРВА) молиялашни давом эттиришни, Исроилга қарши геноцид ишида Халқаро судни қўллаб-қувватлашни ҳамда ЕИ ва Исроил ўртасидаги уюшмалар тўғрисидаги битимни инсон ҳуқуқлари ва БМТнинг халқаро гуманитар ҳуқуқига этилиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишини билдирди.

Икки давлат ғоясини яна бир бор тасдиқлаган Испания вазири “ягона Фаластин миллий маъмурияти қошида, коридор билан боғланган, порти, денгизга чиқиши ва пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган Фаластин давлатини яратиш” тарафдори эканини билдирди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.