26.05.2025 11:00
251

Испаниялик уч мусулмон отда Ҳажга етиб борди

Испаниянинг уч фуқароси – Абдулқодир Ҳарқасси, Абдуллоҳ Эрнандес ва Ториқ Родригес андалусияликлар 500 йил аввал босиб ўтган қадимий йўлни 7 ой давомида босиб ўтиб, Маккага етиб боришди. Улар 7 минг км масофа ҳамда 11 давлатни кесиб ўтишган.

Сафар давомида зиёратчилар ўзларини Босния ва Герцеговинада илиқ кутиб олишганини ва аҳолиси кўп ёрдам берганини таъкидлашган. Аммо Сербияда улар кўп қийинчиликларга дуч келган. Шунга қарамай испаниялик мусулмонлар Аллоҳнинг ёрдами билан манзилга етиб боришди.

“Аллоҳга ишонсанг ва мақсадингга чин дилдан интилсанг, албатта унга эришасан, алҳамдулиллаҳ", деган сафар ташаббускори Ҳарқасси.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.