09.11.2024 11:34

Испанияда сел қурбонлари сони 223 нафарга етди

Кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида Испанияда ҳалок бўлганлар сони 223 нафарга етди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

“Жами 223 киши, Валенсияда 215, Кастилия-Ла-Манча автоном ҳамжамиятида 7, Андалусияда бир киши ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, аниқлик киритилишича, 78 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 48 кишининг шахси аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Испаниянинг турли минтақаларида кучли ёмғир ёғди. Айниқса, мамлакатнинг жанубий ва шарқий вилоятлари қаттиқ жабр кўрди, бу ерда об-ҳавонинг хавфли даражаси максимал даражага кўтарилди. Табиий офатлар Испания шарқидаги энг кўп зарар кўрган Валенсиянинг йўл инфратузилмасига жиддий зарар етказди.

Испанияликлар мамлакат расмийларини фавқулодда вазият ҳақида аҳолини ўз вақтида огоҳлантирмаганликда, шунингдек, авж олган офатнинг кенг кўламли оқибатларида айбламоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.