япония
-
Япония сайёҳлик агентлиги хорижлик сайёҳларнинг диний эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ҳалол ва вегетариан таомлар ўрин олган таомномаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, туризм объектларида намозхоналар ташкил этиш бўйича худудларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди.
-
Токио фонд биржаси индекси Қўшма Штатларда ишсизлик даражаси ўсгани ҳақидаги маълумотлар фонида рекорд даражадаги 9 фоизга тушди, айрим ҳолларда пасайиш 13 фоизни ташкил этди. Бу 1987 йилдаги “қора душанба”дан бери энг катта пасайишдир.
-
Ўтган йили Японияда рекорд даражадаги 730 минг чақалоқ туғилган бўлса, ўша даврда ўлимлар сони 1,58 миллионни ташкил этиб, рекорд янгиланди. Мамлакатдаги хорижликлар сони ҳам биринчи марта 3 миллиондан ошиб, умумий аҳолининг қарийб 3 фоизини ташкил қилди. Сўровлар ёш японияликлар турмуш қуриш ёки фарзанд кўришни тобора кўпроқ истамаётганини кўрсатмоқда.
-
Япониялик Икуто Хонгу, гарчи ўзи мусулмон бўлмаса ҳам, ижтимоий тармоқлардаги миллионлаб кузатувчиларига Ислом дини ҳақида танитиш билан шуғулланиб келмоқда. Жумладан, японларга “Мақсадим – дунёга Исломни севдириш”, – дейди у. Икуто Хонгу Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, ўзига хосликлари ҳақида кузатувчиларига маълумот берган.
-
Япония Россияга қарши жазо чоралари доирасида Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва БАА компанияларини қора рўйхатга киритди. Санкция рўйхатига Ўзбекистондан электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Mvizion компанияси ҳам ўрин олди.
-
Япониянинг Itochu компанияси Ғазодаги уруш сабабли Исроилнинг Elbit мудофаа ширкати билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни тўхтатади. “Itochu ўтган ой Халқаро суд Исроилга фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларининг олдини олиш ва тинч аҳолига кўпроқ ёрдам беришни топширганидан кейин ҳамкорликни тугатишни режалаштирмоқда”, ‑ деди компания молиявий директори.
-
Японияда 2023 йилда 21,8 мингдан ортиқ суицид ҳолатлари қайд этилган бўлиб, шундан 1010 таси ўқувчи‑талабалар ўртасида. Йил давомида 14,8 минг эркак, 6,9 мингдан зиёдроқ аёллар ўз жонига қасд қилган.
-
Зилзила ҳудудида қирғоққа 5 метр баландликда цунами урилиши мумкин.
-
Туркиянинг Karsan компанияси Европа ва Шимолий Америкадан сўнг Японияга ҳам электр микроавтобусларни экспорт қилишни бошлади.
- 01