21.12.2023 13:17

Туркия Японияга электр микроавтобуслар сотишни бошлади

Туркиянинг Karsan компанияси Европа ва Шимолий Америкадан сўнг E-JEST электр микроавтобуслари билан Япония бозорига ҳам кириб келди. Бу ҳақда Ihlas ахборот агентлиги (IHA) хабар қилди.

Компания раҳбари Окан Баш: “электр жамоат транспорти нуқтаи назаридан Японияга ҳеч қайси Европа бренди кириб келмаган, биз биринчи бўламиз”, - деди. Унинг қўшимча қилишича, биринчи босқичда 100 дона автомобилга буюртма берилган бўлиб, айни пайтда компания Япония талабларига мос равишда микроавтобусларни ўнг рулли қилиб ишлаб чиқармоқда.

6 метр узунликдаги электр микроавтобус бир марталик қувват билан 210 км масофани босиб ўтади ва 4 соатда тўлиқ қувват олади. Автомобилга BMW`нинг 135 кВтлик электр мотори ўрнатилган.

Окан Башнинг таъкидлашича, E-JEST кетма-кет учинчи йилдирки ўз сегментида Европада етакчиликни эгаллаб келмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.