яман
-
Жорий йилнинг март ойидан бери Яманда авж олган вабо эпидемиясидан 720 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Мамлакат бўйлаб 203 мингдан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилган. ЖССТ маълумотларига кўра, Ямандаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг атиги 51 фоизи тўлиқ ишламоқда, 36 фоизи эса чекланган хизматларни тақдим этяпти.
-
Июль ойи охирларидан буён Яманда кузатилаёган кучли ёмғир ва сув тошқинлари сабабли ҳаётдан кўз юмганлар сони 61 нафарга етди. Уларнинг катта қисми ички урушлар натижасида кўчирилган фуқаролардир. Яман ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан сув тошқинлари қурбонларига инсонпарварлик ёрдами ажратилишини сўради.
-
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқлар ва ОАВда қироллик Исроил Яманнинг Ҳудайда шаҳрига берган авиазарбаларига алоқадор экани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. “Қироллик ҳеч кимнинг ўз ҳаво ҳудудини бузишига йўл қўймайди”, - деди Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки Ал-Малики.
-
Яманнинг “Ансаруллоҳ” ҳаракати раҳбари Абдуллоҳ ал-Ҳусий 7 июль куни Саудия ҳукмдорларига йўналтирилган стратегик хабарда ўзаро яқинлашган эҳтимолий тўқнашувлар ҳақида огоҳлантирди: «Биз, албатта, банкларга банклар билан, Риёз аэропортига Санаа аэропорти билан ва денгиз портларига денгиз портлари жавоб қайтарамиз.» Ушбу огоҳлантириш Санадан Саудия Арабистонига қаратилган сўнгги таҳдидлар тўлқинидан кейин берилди.
-
Яманда кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли 2 млн ички қочқинлар яшаётган 204 та лагерга зарар етказди, 6,5 минг оила бошпанасиз қолди. Улар озиқ-овқат, бошпана, кийим-кечак ва гигиена воситаларига муҳтож.
-
АҚШ ва Буюк Британия жанговар самолётлар ва “Томагавк” ракеталари ёрдамида Ямандаги “ Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатининг камида 60 нишонига зарба берди. Ўз навбатида, ҳусийлар душман кема ва ҳарбий иншоотларига жавоб зарбалари берганини маълум қилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
-
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.
-
Пентагон Яманнинг 2 минг долларлик дронларига қарши 2 млн долларлик ракеталардан фойдаланиш жуда қимматга тушишидан хавотирда.
- 01