21.12.2023 12:05
Яманнинг 2 минг долларлик дронларига қарши 2 млн долларлик ракеталар Пентагонни хавотирлантирмоқда
Пентагон расмийлари хусийларнинг АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига ва Қизил денгиздаги халқаро кемаларга ҳужум қилиш хавфи, шунингдек, дрон ва ракеталарга қарши курашнинг “жуда катта харажатлари”дан хавотир билдиришди, деб ёзмоқда Politico.
Қайд
этилганидек, 2000 доллар турадиган дронни тутиб олиш учун 2 000 млн доллардан
ортиқ турадиган ўрта даражадаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетасидан фойдаланиш
керак. Шу муносабат билан америкалик ҳарбийлар Вашингтон ҳаво ҳужумидан мудофаа
воситаларининг арзонроқ турларини кўриб чиқиши керак, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ АҚШнинг USS Carney эсминеци хусийлар Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемалар ва ўзига томон учирган 14 дона дронни уриб туширганини маълум қилган эди.