12.01.2024 10:30

АҚШ президенти Ямандаги ҳусийлар нишонларига зарба берганини эълон қилди (янгиланди)

АҚШ ва Буюк Британия АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги “Ансоруллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) нишонларига зарбалар берди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, зарбалар “Ҳусийларнинг Қизил денгиздаги халқаро денгиз кемаларига мисли кўрилмаган ҳужумларига тўғридан-тўғри жавобдир”.

“Бугун менинг кўрсатмамга кўра, АҚШ кучлари Буюк Британия билан биргаликда Австралия, Баҳрайн, Канада ва Голландия кўмагида Ямандаги ҳусий исёнчилар фойдаланаётган бир қатор нишонларга ҳаво ҳужумлари уюштирди”, - деди Байден.

Америка президентининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар халқаро коалиция билан биргаликда бир қатор ҳужумларга жавоб қайтарган. Улардан охиргиси 9 январь куни ҳусийлар Америка кемаларига тўғридан-тўғри ҳужум қилганда содир бўлганди.

АҚШ матбуотига кўра, АҚШ ва Буюк Британия жанговар самолётлар ва “Томагавк” ракеталари ёрдамида Ал-Ҳодейда, Саада ва Дама вилоятларида, шунингдек, Яман пойтахти Сана шаҳрида жойлашган 16 та ҳарбий  объектдаги 60 та нишонга зарба берган.

Ўз навбатида, ҳусийлар Қизил денгизда Америка ва Британия ҳарбий кемаларига ҳужум уюштирганини маълум қилди.

«Ансоруллоҳ» сиёсий бюроси аъзоси Али ал-Каҳҳумнинг Х ижтимоий тармоғида билдиришича, бу ҳужум АҚШ ва Британиянинг Ямандаги ҳусий нишонларига берган зарбаларига жавоб бўлган.

“Яманнинг (АҚШ ва Буюк Британия) жавоби кечмади. Яман қуролли кучлари Қизил денгиздаги АҚШ-Британия ҳарбий кемалари, ҳарбий иншоотлари ва базаларига қатъий жавоб қайтармоқда”, — деб ёзади у.

Ҳусийлар ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн ал-Иззи ижтимоий тармоқда “Вашингтон ва Лондон ҳужумлар учун катта тўлов тўлаши керак”, - деди.

Ҳусийларга тегишли SABA ахборот агентлигининг хабар беришича, Яман пойтахти Сано ҳамда Ходейда, Саада ва Замар шаҳарлари “АҚШ агрессияси”га учраган.

Манбалар ҳужумлар натижасида энг камида беш кишининг ҳалок бўлгани, олти кишининг жароҳатланганини маълум қиди.

Шунингдек, ҳусийлар АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги “Ансоруллоҳ” объектлари бўйлаб зарбалар берганига қарамасдан, Исроил кемаларига ҳужум қилишда давом этишини билдирди

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.