геноцид
-
Исроил ҳаво, қуруқлик ва денгиздан туриб Ғазонинг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳужумларида 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, юзлаб кишининг яралангани маълум қилинди.
-
АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 800 дан ортиқ иқтидордаги ҳукумат амалдорлари ўз ҳукуматларининг Исроил ва Ғазо ўртасидаги урушдаги сиёсатига қарши жамоавий баёнотни имзолади. “Ҳукуматларимиз юритаётган сиёсат халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши, уруш жиноятлари ва ҳатто этник тозалаш ёки геноцидга олиб келиш хавфига эга”, дейилади баёнотда.
-
ҲАМАС ҳаракати БМТ Халқаро судининг ЖАР томонидан киритилган Ғазода Фаластин халқига қарши геноцид даъвоси бўйича чиқарган ҳукмини олқишлади.
-
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху Халқаро суднинг Ғазо секторида геноцид ҳолатлари бўйича Исроилга қарши вақтинчалик чоралар тўғрисидаги қарорини рад этди. миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирлари эса Халқаро судни «антисемитизм»да айблади.
-
Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Ғазо секторида геноцид уюштиришда айбланаётган Исроилга қарши ЖАР даъвоси бўйича вақтинчалик чоралар тўғрисидаги ҳукмни эълон қилди. Халқаро суд Исроилга Геноцид тўғрисидаги конвенцияга мос тушувчи ҳаракатларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини юклади.
-
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 112 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
-
АҚШнинг Виржиния штатида Фаластин тарафдори бўлган бир гуруҳ фаоллар президент Жо Байденнинг сайловолди ташвиқоти нутқини бир неча бор тўхтатиб, ишғол остидаги Ғазо секторида содир этилаётган “геноцидни молиялаштиришни тўхтатиш”ни талаб қилишди.
-
Исроил томонидан Ғазо секторини бомбардимон қилиш бошланганига 105 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
-
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 104 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
-
Исроилнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги жиноятларини ҳужжатлаштириб борувчи махсус сайт ишга туширилди. Унда сионистлар геноцидини исботловчи фото ва видеодалиллар, Исроил ҳукуматининг манфур баёнотлари ҳамда экспертларнинг баҳолари бериб борилмоқда.