Ғазо бомбардимон қилинаётганига 104 кун бўлди: асосий воқеалар
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 104 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилоти.
▪ Босқинчилар
Хон Юнисдаги Носир касалхонаси ва Рафакс шаҳри атрофига ҳужум қилишда давом
этмоқда. Рафахдаги бир уйга уюштирилган ҳужумлар натижасида, аксарияти аёллар
ва болалардан иборат 19 нафар Замили оиласи ҳалок бўлди.
▪ Уруш
бошланганидан бери жами 24 448 киши ҳалок бўлди, 61 504 киши турли даражада жароҳат
олди.
▪ Ғарбий
Соҳилдаги Тулкарм шаҳрида босқинчилар 26 соатдан ортиқ вақтдан бери
фаластинликларни ўлдириш ва ҳибсга олиш учун рейдларини давом эттирмоқда. 30
дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
▪ Нур Шамс
лагерида қаршилик жангарилари бронетранспортёрни портлатиб юборди.
▪ Хусийлар
Қизил денгизда Американинг “Гинко Пикарди” кемасига ҳужум қилди. Аввалроқ Яман
нафақат Исроил, балки АҚШ ва Буюк Британия кемаларига ҳам ҳужум қилишини
билдирган эди.
▪ БМТ кеча 11
нафар фаластинлик ҳалок бўлган Ғарбий Соҳилдаги ишғолчиларнинг ҳаракатларини
текширишга чақирди. "Фаластинликларнинг ноқонуний ўлдирилишига чек
қўйилиши керак", -
дейилади баёнотда.
▪ Шу тунда АҚШ
ва Буюк Британия Яманнинг Ходейда, Таиз, Дамар, Ал-Байда ва Саада вилоятларига
зарбалар берди.
▪ Суриядаги
Американинг “Хемо” базаси бомбардимон
қилинди. Хабар қилинишича, базадан барча ҳарбий хизматчилар ва шахсий таркиб –
350 киши эвакуация қилинмоқда. “Хемо” АҚШнинг Суриядаги
стратегик муҳим базаларидан бири бўлиб, Дамашқдан 700 км узоқликда жойлашган.