26.01.2024 11:00

Бомбалар остидаги Ғазо: 112-куннинг асосий воқеалари

Исроил 25 январь – Ғазо ишғоли бошланганининг 112-кунида ҳам ўз жиноятларини давом эттирди. Шу куни содир бўлган воқеаларнинг қисқача тафсилоти:

▪ Босқинчилар Ғазонинг турли ҳудудларига зарба беришда давом этмоқда. Нусайрат лагери ва Хон Юнисдаги Ал-Ақсо, Носир, Ал-Амал ва Ал-Хейр касалхоналари атрофидаги ҳудудга ҳужум қилинди.

Кун давомида босқинчилар 21 та оммавий қотиллик содир этишди. 25,9 минг киши ҳалок бўлди, 64,110 киши яраланди.

▪ БМТ: 7 октябрдан бери босқинчилар Хон Юнисга 22 марта зарба беришди.

▪ Бугун соат 17:00 да (Тошкент вақти билан) Халқаро суд Жанубий Африка Республикасининг Исроилга қарши фавқулодда чоралар жорий этиш ҳақидаги даъвоси бўйича қарор чиқаради. Қарор асосий айб - геноцидга тааллуқли эмас, балки Исроилни жиноятларни тўхтатишга мажбур қилади.

▪ Сунъий йўлдошдан олинган суратлар шуни кўрсатадики, 7 октябрдан бери босқинчилар Ғазода чегарадан 1 км узоқликда жойлашган юзлаб биноларни вайрон қилган. Шу тариқа, босқинчилар ўзлари ва қамалдаги анклав ўртасида “буфер зона” яратмоқчи.

▪ Ал-Ақса радиостанцияси журналисти Ияд Аҳмад Ал Раваг ва унинг бутун оиласи уйининг портлаши натижасида ҳалок бўлди. Аввалроқ Иёд дунёдан жароҳат олган, аҳволи оғир бўлган ўғлига ёрдам беришни сўраган эди.

▪ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Қаландия лагерига, Тубас, Наблус, Женинга бостириб киришди. Маълум қилинишича, Женин қаршилик кучлари лагерга ҳужум чоғида қаршилик кўрсатган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.