Бомбалар остидаги Ғазо: 105-куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 105 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилоти.
▪ Босқинчилар Ғазо шимолида Шифа касалхонаси ва Хон Юнис Носир касалхонаси атрофида ҳужумлар уюштирди. Охирги 24 соат ичида босқинчилар 15 марта қирғин қилди, 172 ғазолик қурбон бўлди.
▪ 7
октябрдан буён Исроилнинг Ғазога ҳужумлари натижасида энг камид 24620
фаластинлик ҳалок бўлди, 61830 нафари жароҳатланди.
▪ Ғазо
жанубидаги жангларда бир нафар Исроил ҳарбийси - Гивати бригадасининг 20 ёшли
сержанти ҳалок бўлгани, яна уч нафари жароҳатлангани ортидан Фаластин ҳудудида
қуруқликдаги амалиётлар давомида ўлган исроиллик аскарлар сони 194 нафарга етди
(7 октябрдан буён жами – 530), 1178 нафарга яқини жароҳатланди.
▪ Ғарбий соҳилда босқинчилар 44 соат
давомида Тулкарм лагерига бостириб киришди. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга
олинди, 10 дан ортиқ киши яраланди, 1 фаластинлик ҳалок бўлди.
▪ Ал-Қассам
бригадалари сўнгги 24 соат ичида анклавнинг турли ҳудудларида олиб борилган
амалиётлар чоғида ўнлаб исроиллик аскарларни ўлдиргани ва яралангани ҳақида
хабар берди.
▪ Хон-Юнис
ғарбидаги Иордания
дала касалхонаси яқинига ишғол кучлари
машиналари ва бульдозерлар етиб келди.
▪ Ғазода
гавжум бошпаналарда касалликлар тарқалмоқда. Катталар орасида гепатит С нинг
тарқалиши қайд этилган, болаларда диарея ва тери касалликлари кузатилмоқда.
▪ Суриядан
босиб олинган Голан томон ракеталар учирилди.
▪ Ғазо
секторидан кўчирилганлар бошпаналарда Қуръони каримни ўрганиш учун 70 та марказ очишди.
▪ Мексика
ва Чили Халқаро жиноий судни Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузини текшириш
чақириқларига қўшилди.