геноцид
-
Жанубий Кореяда 5000 дан ортиқ киши Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху, президент Исаак Герцог, ЦАХАЛ раҳбари Ҳалеви, мудофаа вазири Галлант, ташқи ишлар вазири Кац, молия вазири Смотрих ва миллий хавфсизлик вазири Бен Гвирдан иборат етти нафар юқори мартабали амалдорга нисбатан даъво қўзғатди. Улар геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, инсонпарварлик ишларига қарши уруш жиноятлари ҳамда Ғазода тақиқланган қурол ва маблағлардан фойдаланган ҳолда уруш жиноятларини содир этишда айбланмоқда.
-
Columbia Law Review журнали сайти Исроилни танқид қилувчи мақола ортидан ўчириб қўйилди. Ҳарвард юридик факультети аспиранти фаластинлик Рабеа Эгбариянинг Исроилни геноцидда айблаб ёзилган мақоласи туфайли АҚШдаги 123 ёшли Columbia Law Review журнали сайти ёпиб қўйилди. Мақола муаллифи сайтнинг ёпилишини “АҚШдаги коллежлар кампусларида кузатилаётган кенг кўламли авторитар репрессиянинг кичик бир қисми” сифатида кўриш кераклигини таъкидлаган.
-
БМТ Бош Ассамблеяси 1995 йилда Сребреницадаги воқеаларни геноцид деб тан олиш ва 11 июлни Босниялик мусулмонлар геноциди қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгилаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Босния серблари қўшинлари БМТ томонидан “хавфсиз ҳудуд” деб белгиланган Сребреницага ҳужум қилганидан сўнг бошланган геноцидда 8000 дан ортиқ босниялик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари мамлакатнинг 570 та турли ҳудудидан топилган ва қидирув ишлари бугунги кунгача давом этмоқда.
-
Туркия Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб Халқаро судга киритган даъвосига қўшилишга қарор қилди. "Биз танлов қаршисида турибмиз. Ёки қонун ва инсонийликни ҳимоя қиламиз ёки барчамиз Исроил зулмининг бадалини тўлаймиз", - деди Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан.
-
ЮНРВА Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга нисбатан қўлланаётган қийноқлар ҳақида маълум қилди. Ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ғазоликлар яланғоч ечинтирилиб, хўрланмоқда, турли хил қийноқларга солинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг ҳожатга чиқиши ҳам тақиқланмоқда.
-
ЮНИСЕФ Ғазодаги болалар Исроил ҳужумларининг энг оғир юкини кўтараётгани, ҳар 10 дақиқада улардан бири ўлаётгани ёки жароҳат олаётганини маълум қилди.
-
АҚШнинг The New York Times газетаси Исроилнинг Ғазода олиб бораётган урушини ёритаётган журналистларига “геноцид” ва “этник тозалаш” атамаларини ишлатишни чеклаш ҳамда Фаластинга нисбатан “босиб олинган ҳудуд” иборасини ишлатмасликни топширди. Шунингдек, “Фаластин” сўзини камроқ ишлатиш ва “қочқинлар чодиргоҳи” атамаларидан қочиш ҳам буюрилди.
-
Чилилик 620 нафар юрист Халқаро жиноий судга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларига қарши Фаластин ҳудудида содир этилган жиноятлар учун даъво аризаси берди. Даъвода Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этилгани ҳақида далиллар келтирилган.
-
Исроил Ғазода гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳоли вакилларини қирғин қилиши бутун дунё бўйлаб кескин муносабатларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳодисани БМТ “даҳшат”, АҚШ “Жиддий ҳодиса” деб атаган бўлса, Исроил гуманитар ёрдамга ёпирилган одамларни бир-бири билан жанжаллашиб, юк машинасини талон-торож қилганликда айблади – муносабатлар.
-
Эрта тонгда Исроил кучлари Ғазо шаҳри жанубидаги Решид кўчасидаги Наблуси чорраҳаси яқинида инсонпарварлик ёрдамини кутаётган фаластинликлар оломонига зарба берди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 104 нафарга етди, 760 киши яраланган. Шунингдек, секторда яна 7 бола очликдан ўлди ва улар сони 13 нафарга етди.