Халқаро суд Исроилни геноцидда айбдор деб топмади
26 январь куни Гаагадаги БМТ Халқаро судида Жанубий Африка Республикасининг Исроилни Ғазо секторида фаластинликларга нисбатан ценоцидда айбланган даъвоси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд
Исроилга қарши геноцид айбловлари "оқилона даражада" исботланган деб
қарор қилди.
Халқаро
суд Ғазодаги гуманитар фожиадан яхши хабардор экани ва инсонларнинг ҳалок
бўлишидан чуқур хавотирдалигини билдирди.
Суд Геноцид
тўғрисидаги конвенция бўйича ўз мажбуриятларининг бир қисмини бузгани учун
Исроилга қарши вақтинчалик чоралар кўриш ҳуқуқига эга, деб қарор қилди.
Халқаро
суд Исроилга Геноцид тўғрисидаги конвенцияга мос тушувчи ҳаракатларни бартараф
этиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини юклади.
Суднинг
таъкидлашича, Исроил ҳужумларига учраган Ғазо аҳолиси Геноцид конвенциясининг
2-моддасида кўрсатилган "ҳимояланган гуруҳ" таърифига мос келади.
Суд
қарорига кўра, Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазият "доимий таҳдид"
бўлиб, унинг олдини олиш учун суд чораларини кўриш керак.