17.01.2024 10:24

Исроилнинг Ғазодаги жиноятларини ҳужжатлаштириб борувчи махсус сайт очилди

Исроилнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги жиноятларини ҳужжатлаштириб борувчи махсус сайт - israel-massacres.com ишга туширилди.

Ушбу сайтда геноцид ҳолатлари, тинч аҳолининг оммавий қирғин қилиниши саҳналари ҳамда фаластин халқининг қатъий иродаси акс этган фото ва видеодалиллар бериб борилмоқда.

Шунингдек, Исроил ҳукумати раҳбар ва аъзоларининг манфур баёнотлари, халқаро ташкилотлар, халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларнинг баҳолари ҳам ёритиб борилмоқда.

Веб-сайт фақат график контентни, яъни фото ва видеоматериалларни ўз ичига олгани боис, кўнгли бўш, руҳий саломатлигида муаммолари бўлганлар учун тавсия этилмайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.