ғазодаги уруш
“Сюрприз”лар даври: дунё ўзгаришлар ёқасида
ХХI асрнинг дастлабки чораги бир-бирига зид бўлган томонлар кураши билан тарихда қоладиган бўлди. Айни жабҳада иккинчи даражали давлатлар АҚШ гегемонлигини чеклаш учун иттифоқлар тузишга уринаётган бўлса, Америка ўзининг стратегик манфаатларига хавф туғдириши мумкин бўлган бундай иттифоқларнинг шаклланишини имкон қадар чеклашга уриняпти. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб рўй бераётган исталган уруш, можаро ёки сиёсий ҳаракатларга эътибор қаратсак, юқоридаги икки омил томонидан дастаклаб турилганини англаш қийин эмас. Руминия, Грузия, Покистон, Яқин Шарқдаги сўнгги геосиёсий ўзгаришларга бир қур назар.
Давомини ўқиш...80609.12.2024 19:33Ғазода уруш бошланганидан буён энг юқори мартабали босқинчи йўқ қилинди (видео)
Ғазода қаршилик ҳаракати портламай қолган снаряд ёрдамида уруш бошланганидан буён энг юқори мартабали Исроил зобити – полковник Иҳсан Даксани йўқ қилди. Зирҳли машина ичида бўлган бошқа зобитлар оғир яраланди. Иҳсан Даксанинг миллати друз бўлиб, яқинда Ғазодаги “муваффақиятлари” учун мартабаси кўтарилганди.
Давомини ўқиш...88521.10.2024 08:03Геосиёсий кескинликдан Миср иқтисодиёти қандай зарар кўрмоқда?
Минтақада содир бўлаётган воқеалар Миср манфаатларига бевосита зиддир. Мамлакат шимолий-шарқда Ғазо, жанубда Судан, ғарбда Ливия ва шарқда Қизил денгиз сингари беқарорлик ҳудудлари ўртасида қолиб кетган. Қизил денгизда Яман ҳусийларининг Исроил портлари сари йўл олган ёки қайсидир маънода ишғолчи давлатга алоқадор юк кемаларига ҳужумлари халқаро юк ташиш ҳажмига салбий таъсир қилиб, Сувайш канали даромадлари камайишига олиб келди.
Давомини ўқиш...97712.10.2024 16:48Бир йил ичида Исроил Ғазодаги нафақат фаластинликларни, балки атроф-муҳитни ҳам йўқ қилди
Исроилнинг Ғазода бир йилдан буён амалга ошириб келаётган қатлиомидан нафақат миллионлаб фаластинликлар, балки она табиат ҳам зарар кўрмоқда. Урушнинг дастлабки 120 кунидаёқ Исроил ҳужумлари натижасида атмосферага 652 минг тоннагача карбонат ангидрид гази чиқарилди, бу 26 та давлатнинг йиллик эмиссиясидан кўпроқ.
Давомини ўқиш...67407.10.2024 11:50Украина ва Фаластиндаги уруш қачон тугайди?
Бир урушни тугатиш уни бошлашдан кўра қийинроқ. Орқага чекинишни истаган томон бунинг учун ишончли баҳоналар келтиришга мажбур. Масъуллар йўқотишлар ва ютуқларни таққослаши, жанг аввалида олдига қўйилган мақсадлардан қай бири амалга оширилганини айтиши керак бўлади. Айни пайтда бир миллат ўзини хавфсизроқ ҳис қилаётганини ёки танаффус шунчаки янги тўқнашувларга тайёргарлик кўриш учун бироз тин олиш эканини тушуниши ўта муҳим.
Давомини ўқиш...105330.08.2024 17:33Исроил иқтисодиёти оғир кунларни яшамоқда. Мутахассислар унга ёрдам беришнинг яхши йўли – урушни тўхтатиш эканини айтмоқда
ҲАМАС билан уруш бошланганига қарийб 11 ой бўлди. Исроил раҳбарлари Ғазо секторига ҳужумни шиддатли тарзда давом эттираётганига қарамасдан, урушнинг охири кўринмайди, аксинча, янада кенгроқ тўқнашувларга айланиш аломатлари кўриняпти, мамлакат иқтисодиёти эса зўриқмоқда. Уруш бошланганидан бери 46 мингга яқин корхона ёпилди, уларнинг 75 фоизи кичик бизнес вакиллари.
Давомини ўқиш...103626.08.2024 14:29Босқинчилик урушлари Ер сайёраси учун энг катта хавфдир
Умуман олганда, дунё бўйлаб ҳарбийлар глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг йиллик 5,5 фоизига сабабчидир - бу авиация ва юк ташиш саноатиникидан ҳам кўпроқ. Яқинда Лондондаги Қиролича Мэри университети ходимлари Ғазодаги сўнгги қирғиннинг дастлабки 120 кунида ҳосил бўлган вайроналар 26 та давлатнинг йиллик чиқиндиларидан кўпроқ, деган хулосага келишди – Лондон Қиролича Мэри университети тадқиқотчилари мақоласидан.
Давомини ўқиш...95916.08.2024 17:35Исроилда туризм қийин аҳволда
Исроилдаги меҳмонхоналарнинг 10 фоизи молиявий инқироз ёқасида турибди. 2024 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакат меҳмонхоналарида 969 минг ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоизга кам сайёҳ тунаган. Сайёҳларнинг кам ташриф буюраётгани меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиб келаётган Қуддус аҳолисига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Давомини ўқиш...124826.07.2024 08:58ҲАМАС Исроил армияси 3 нафар исроиллик асирни ўлдирганини маълум қилди
Ғазода АҚШ махсус қўшинлари бошчилигида амалга оширилган қутқарув операцияси давомида ҲАМАС қўлидаги уч асир, улардан бири Америка фуқаролигига эга, ҳалок бўлди. Мазкур қатлиомда 274 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, 698 киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...123310.06.2024 08:34Ғазонинг йўқ қилиниши ва Америка империализмининг глобал қирғинбарот уруши
Ўтган ҳафта Мичиган штатидан республикачи конгрессмен Тим Уолберг Ғазони 1945 йил – Иккинчи жаҳон уруши охирида АҚШ атом бомбалари томонидан кули кўкка совурилган Япония шаҳарлари Нагасаки ва Хиросима каби йўқ қилишни таклиф этди.
Давомини ўқиш...143313.04.2024 13:30