фаластин
Озарбайжон мактаб дарсликларида босқинчи исроил ижобий талқин қилинди
Озарбайжон ҳукумати мактаб дарсликларига исроил ишғолини ижобий талқин қилган биринчи мусулмон давлати бўлди. Ўқув адабиётларидан босиб олинган Фаластин хариталари ва Ёсир Арофат ҳақидаги маълумотлар олиб ташланди. Шунингдек, Фаластин қаршилик ҳаракатлари "террорчилар" сифатида талқин қилинди.
Давомини ўқиш...72717.02.2025 11:50Исроил полицияси Фаластинда китоб дўкони эгасини ҳибсга олди
Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусдаги энг йирик Фаластин китоб дўкони – "Маърифий"га рейд уюштириб, унинг эгаларини терроризмга алоқадор материалларни тарқатишда айблаб ҳибсга олди ва юзлаб китобларни мусодара қилди.
Давомини ўқиш...61113.02.2025 09:36Туркия Исроил қамоқхоналаридан озод қилинган 15 фаластинликни қабул қилади
Ушбу қарор Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида қабул қилинган. Келишувга мувофиқ, Фаластинни тарк этиши шарт бўлган маҳбуслар Туркияга жўнатилади. Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинликлар сақланаётган бўлиб, айримлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг бир қисми озод этилади, лекин қайтиш ҳуқуқисиз Фаластиндан чиқариб юборилади.
Давомини ўқиш...57704.02.2025 17:25ҲАМАС учинчи гуруҳ исроиллик аскарларни озод қилди
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида учинчи гуруҳ исроиллик ҳарбий асирларни озод қилди. Тел-Авив билан алмашиш келишуви доирасида озод этилганлар орасида икки аёл ва бир нафар эркак бор. Шунингдек, шахсий маълумотлари ошкор этилмаган беш нафар Таиланд фуқароси ҳам озод этилган.
Давомини ўқиш...78030.01.2025 14:18Трамп ҲАМАСни қўллаб-қувватлаган хорижий талабаларни депортация қилишни режалаштирмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп 29 январь куни "Антисемитизмга қарши кураш" тўғрисидаги фармонни имзолади. "Оқ уй" га кўра, ҳукумат яҳудийларни ҳимоя қилиш мақсадида намойишлар, таҳдид ва зўравонликларга қарши қатъий чоралар кўради.
Давомини ўқиш...44130.01.2025 10:13Исроил Ғарбий Соҳилдаги ал-Нумон қишлоғини бузишни режалаштирмоқда
Исроил ҳукумати Байтлаҳм шарқида жойлашган ал-Нумон қишлоғида барча уйни бузишни режалаштирмоқда. Ушбу ҳаракат 150 нафар фаластинликни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилиб, қишлоқни Қуддусга қўшиб қўйишга қаратилган.
Давомини ўқиш...63028.01.2025 17:15Ирландияда Фаластиннинг биринчи элчиси тайинланди
Фаластин Гилан Ваҳба Абдалмажидни Ирландиядаги биринчи элчиси этиб тайинлади. Илгари у Фаластиннинг Ирландиядаги миссиясига раҳбарлик қилган.
Давомини ўқиш...99911.11.2024 10:31Netflix Фаластин ҳақидаги фильмларни олиб ташлади
Netflix платформаси Фаластин ҳаётига бағишланган фильмлар бўлимидаги 30 дан зиёд асарни ўчириб юборди. Ўқирилганлар орасида Май Масрининг қочқинлар лагеридаги ҳаёт тасвирланган "Шатиланинг болалари" ва Басил Халилнинг исроиллик кўчманчи оилага ёрдам бераётган фаластинлик роҳибалар ҳақидаги "Аве Мария" сатирик қисқа метражли фильми мавжуд.
Давомини ўқиш...133231.10.2024 16:30Миллиардер сионистлар Фаластинга қарши фитнани авж олдирмоқда
Ашаддий сионист миллиардер бошчилигидаги "Тинчлик учун фактлар" ҳаракати ҲАМАСни нафақат Исроил, балки АҚШнинг ҳам душмани сифатида кўрсатишга қаратилган фитнани авж олдириш учун миллионлаб доллар тўпламоқда. Кампания доирасида биргина Facebook ва Instagram’даги Фаластинга қарши ёлғон ахборотларни реклама қилишга 370 минг доллардан зиёд пул сарфланган.
Давомини ўқиш...118131.10.2024 10:55Фаластин давлати масаласини ҳал қилиш учун коалиция тузилгани эълон қилинди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархан Фаластин давлатини яратиш ва икки давлат ечимини амалга ошириш учун халқаро коалиция тузилганини эълон қилиб, биринчи учрашув Ар-Риёдда бўлиб ўтишини билдирди. У Фаластин давлатини яратиш коалицияси Европа ҳамкорлиги ва араб давлатларининг саъй-ҳаракатлари самараси эканини таъкидлади.
Давомини ўқиш...126328.09.2024 09:18
...