30.01.2025 14:18
ҲАМАС учинчи гуруҳ исроиллик аскарларни озод қилди
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида учинчи гуруҳ исроиллик ҳарбий асирларни озод қилди. Тел-Авив билан алмашиш келишуви доирасида озод этилганлар орасида икки аёл ва бир нафар эркак бор.
Озод қилинганлар:
Арбел Еҳуд (29 ёш)
Агам Бергер (19 ёш)
Гади Мозес (80 ёш)
Шунингдек, шахсий маълумотлари ошкор этилмаган беш нафар Таиланд фуқароси ҳам озод этилган.
Асирлар анклавнинг уч хил нуқтасидан олиб чиқилган. Жумладан, улардан баъзилари Жабалия ҳудудидан ва ўлдирилган ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг Хон Юнис яқинидаги уйидан олиб чиқилди.
Озодликка чиқарилганларга Фаластин эсдалик совғалари топширилган. Видеоларда Агам Бергер Фаластин байроғи тасвирланган билагузук таққани ва уни Ғазо аҳолиси қучоқ очиб кутиб олгани кўриниб турибди.
Бу алмашув доирасида Исроил ўз навбатида 110 нафар фаластинлик сиёсий маҳбусни қамоқдан озод қилишга мажбур бўлди.
ОАВ маълумотларига кўра, Агам Бергер Исроил разведкасида хизмат қилган ва 7 октябрь куни Наҳал Оз ҳарбий постида ҲАМАС томонидан асирга олинган.