28.01.2025 17:15
484
Исроил Ғарбий Соҳилдаги ал-Нумон қишлоғини бузишни режалаштирмоқда
Исроил ҳукумати Байтлаҳм шарқида жойлашган ал-Нумон қишлоғида барча уйни бузишни режалаштирмоқда. Қишлоқ 1948 йилдан бери мавжуд бўлиб, охирги уй 1993 йилда қурилган. Ушбу ҳаракат 150 нафар фаластинликни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилиб, қишлоқни Қуддусга қўшиб қўйишга қаратилган.
БМТ маълумотларига кўра, 2024 йилда Исроил Ғарбий Соҳилда 1058 та Фаластин объекти, жумладан, 192 турар-жойни бузган. Бу ҳаракатлар 38 минг кишига салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, июл ойида Исроил расмийлари Иордан водийсидан 12,7 квадрат километр ерни тортиб олишни маъқуллаган, бу ҳудуддаги йирик ер мусодара қилинганлардан бири ҳисобланади.
Исроилнинг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлари халқаро қонунларга зид бўлиб, мустақил Фаластин давлатини ташкил қилишга жиддий таҳдид солмоқда. Бугунги кунда босиб олинган ҳудудларда 700 мингдан ортиқ исроилликлар 200 дан зиёд ноқонуний аҳоли пунктларида истиқомат қилади.