31.10.2024 16:30

Netflix Фаластин ҳақидаги фильмларни олиб ташлади

Энг машҳур стриминг хизматларидан бири бўлган Netflix илгари Фаластин ҳақидаги фильмлар учун махсус тоифага эга бўлиб, унда оила, матонат ва ишғол остидаги ҳаёт ҳақида 30 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар мавжуд эди.

13-14 октябрь ҳолатига кўра, "Фаластин ҳикоялари" бўлимидаги деярли барча 32 та видео йўқ қилинган, фақат иккитасигина онлайнда қолган, бу эса инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг жиддий норозилигига сабаб бўлди.

Фаластин билан боғлиқ фильмлар сионистик лобби ташкилотларининг тазйиқи туфайли ўчириб ташлангани ҳақида шубҳалар мавжуд.

Фаоллар Netflix'дан тўпламни қайтаришни талаб қилиб, унинг кутилмаганда олиб ташланишининг сабабларини ва мотивларини сўроқ остига олишди.

Freedom forward ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи ўз мактубида шундай деб сўради: "Netflix дунёдаги сиёсий жиҳатдан четлаштирилган жамоалардан бири бўлган фаластинликлар томонидан суратга оилнган ёки улар ҳақида ҳикоя қилувчи жуда кўп фильмларнинг олиб ташланишини қандай оқлайди, айниқса, фаластинликлар Ғазода геноцидга дуч келаётган бир пайтда?"

Сионистик лобби 2021 йил октябрь ойида Netflix Фаластин ҳақидаги фильмларни алоҳида бир тўпламга қўшганидан сўнг бунга қарши кампанияни бошлаган эди.

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, ўта ўнг қанот Исроил кузатувчиси Им Тиртзу Netflix'нинг "Фаластин ҳикоялари" тўпламини танқид қилиб, намойиш этилган 19 нафар киноижодкордан 16 нафари "Исроил"га қарши Бойкот, Дивестмент ва Санкциялар (БДС) кампаниясини қўллаб-қувватлашини даъво қилган.

Netflix бу ҳаракатга жавобан бадиий "эркинлик ва бутун дунёдан ҳақиқий ҳикоя айтиш"ни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, тўплам Фаластин тажрибасининг "чуқурлигини кўрсатиш," "одамларнинг ҳаётини, орзуларини, оилаларини, дўстлигини ва севгисини ўрганиш"ни мақсад қилганини билдирганди.

Аввалига турли хил ҳикояларга содиқлигини эълон қилган Netflix эндиликда ўз стратегиясини секин-аста ўзгартирган кўринади.

Фаластин тарафдори бўлган CODEPINK ижтимоий адолат ташкилоти оқим гигантининг ҳаракатини танқид қилиб, буни "фаластинликларнинг ҳикоялари ва нуқтаи назарларини оммавий маданиятдан сўзма-сўз ўчириб ташлаш" деб атади.

Баёнотда айтилишича, ушбу ҳаракат кенг аудиториянинг Исроилнинг шафқатсиз истилоси, апартеиди, этник тозалаши ва ҳозирда фаластинликларга нисбатан амалга ошираётган геноциди ҳақиқатини тушунишига тўсқинлик қилади”.

Машҳур (ҳозир ўчирилган) фильмлар орасида Май Масрининг икки бола нигоҳидан қочқинлар лагеридаги ҳаётни тасвирлайдиган "Шатиланинг болалари" ва Басил Халилнинг исроиллик кўчманчи оилага ёрдам бераётган фаластинлик роҳибалар ҳақидаги "Аве Мария" сатирик қисқа метражли фильми мавжуд.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.