30.01.2025 10:13
211

Трамп ҲАМАСни қўллаб-қувватлаган хорижий талабаларни депортация қилишни режалаштирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 29 январь куни "Антисемитизмга қарши кураш" тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойишларда қатнашган хорижликлар, жумладан, талабалар ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади.

Оқ уйга кўра, ҳукумат яҳудийларга қарши таҳдид ва зўравонликларга қарши қатъий чоралар кўради. Трамп университетларда ҲАМАС тарафдорлари фаолиятини чеклаш учун барча федерал ресурсларни ишга солишини айтган.

"Намойишларда қатнашган хорижликларни огоҳлантираман: 2025 йилда сизларни топиб, депортация қиламиз", деган Трамп.

Адвокатлар бу фармонни Конституцияга зид деб ҳисобламоқда, чунки у сўз эркинлиги ва тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чеклайди.

Шунингдек, Вашингтон суди Трампнинг ҳукумат грантларини музлатиш ҳақидаги буйруғини вақтинча тўхтатиб қўйди. Судяга кўра, бу қарор нотўғри таъсир қилиши мумкин ва жиддий зарар етказиши эҳтимоли бор.

Кейинги суд мажлиси 3 февралда бўлиб ўтади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.