31.10.2024 10:55

Миллиардер сионистлар Фаластинга қарши фитнани авж олдирмоқда

"Тинчлик учун фактлар" – ашаддий сионист миллиардерлар бошчилигидаги сионистик ҳаракат аъзолари томонидан бошланган яна бир яширин ташаббус. У – сионистлар томонидан Фаластиндаги геноцидга қаршиликни бостириш учун олиб борилаётган бир нечта яширин операциялардан бири.

АҚШнинг "Семафор" ахборот агентлиги бу кампания ҳақида ўтган йилнинг 9 ноябрида "Миллиардерлар ҲАМАСга қарши 50 миллион долларлик медиаҳужумни муҳокама қилмоқда" сарлавҳаси билан биринчи бўлиб хабар берган эди.

Ушбу ҳаракатга кўчмас мулк миллардери Барри Стернлихт "Ал-Ақсо тўфони" операциясидан сўнг бошчилик қилмоқда. Стернлихт бизнес оламидаги бир нечта энг бой шахсларга электрон мактуб юбориб, улардан 1 миллион долларлик ҳисса сўраган.

У CNN эгаси Дэвид Заслав билан кампания ҳақида "ажойиб суҳбат" ўтказгани ва Endeavour бош директори ҳамда истеъдодлар агенти Ари Эммануэл саъй-ҳаракатларни "мувофиқлаштиришга рози бўлганини" айтган. Бироқ Заслав ва Эммануэлнинг вакиллари ҳозирда иккаласи ҳам иштирок этмаётганини маълум қилишди.

Хат 50 дан ортиқ таниқли шахсларга, жумладан, медиамагнат Дэвид Геффен, инвесторлар Майкл Милкен ва Нелсон Пелтц, технология гигантлари Эриc Шмит ва Майкл Деллга ҳам юборилган.

Bloomberg ва Forbes маълумотларига кўра, хат юборилганларнинг умумий бойлиги тахминан 500 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Стернлихт ўз хатида гуруҳдан 50 миллион доллар йиғишни мақсад қилгани ва йирик яҳудий хайрия ташкилотидан тенг миқдордаги маблағ излашни режалаштирганини айтган. Мақсад ҲАМАСни "нафақат Исроил, балки АҚШнинг ҳам душмани" деб таърифлаш учун медиакампанияни молиялаштириш эди.

Ноябрь ойи бошларига келиб, бу ҳаракат бир неча миллион доллар йиғди, сенатор Чуcк Счумер ва губернатор Андрей Cуомонинг собиқ ёрдамчиси Жош Бластони маслаҳатчи сифатида ёллади ҳамда factsforpeace.org сайтини жимгина ишга туширди.

Ўша ойнинг охирида Тергов журналистикаси бюроси "Фаластинпараст" ҳаракатга қарши бир неча миллион долларлик кампания Facebook ва Instagram’даги вирал рекламаларга 370 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлагани, бироқ молиявий манбаларини ошкор қилмагани ҳақида хабар берди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.