13.02.2025 09:36
238

Исроил полицияси Фаластинда китоб дўкони эгасини ҳибсга олди

Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусдаги энг йирик Фаластин китоб дўкони – "Маърифий"га рейд уюштириб, унинг эгаларини ҳибсга олди ва юзлаб китобларни мусодара қилди.

Дўконнинг эгалари Аҳмад ва Маҳмуд Муна терроризмга алоқадор материалларни тарқатишда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Полиция маълумотига кўра, мусодара қилинган китоблар орасида болалар учун мўлжалланган "Дарёдан денгизгача" номли ранг бериш китоби ҳам бор.

Дўкон эгаларининг оила аъзолари бу айбловларни рад этиб, полиция китобларни уларнинг мазмунини аниқламасдан мусодара қилганини айтмоқда. Уларга кўра, зобитлар Фаластин байроғи ёки арабча номлар ёзилган китобларни Google Таржимон орқали таржима қилиб, пластик қопларга солиб олиб кетишган.

Исроил Фаластин халқини ҳужум билан, маданияти ва таълим тизимини эса шу каби босим ўтказиш орқали йўқотишга ҳаракат қилмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.