17.02.2025 11:50
275
Озарбайжон мактаб дарсликларида босқинчи исроил ижобий талқин қилинди
Озарбайжон ҳукумати мактаб дарсликларига исроил ишғолини ижобий талқин қилган биринчи мусулмон давлати бўлди. Ўқув адабиётларидан босиб олинган Фаластин хариталари ва Ёсир Арофат ҳақидаги маълумотлар олиб ташланди. Шунингдек, Фаластин қаршилик ҳаракатлари "террорчилар" сифатида талқин қилинди.
Бундан ташқари, озар ёшларига Исроилнинг технологик тараққиёти ва қишлоқ хўжалигидаги инновациялари халқаро ҳамкорликнинг намунаси сифатида тақдим этилмоқда. Дарсликларга Холокост ҳақидаги маълумотлар ва антисемитизм таърифи ҳам киритилган.
Бу ўзгаришлар ортида ишғолчилар томонидан фаластинликларга қарши ошкора содир этилган жиноятлардан кўз юмиш ва ҳукуматнинг мусулмонларни алдашга уриниши ётгани шубҳасиз.