эрон
Эронда 2022 йилги намойиш иштирокчиси қатл этилди
Эронда 2022 йилда 22 ёшли Маҳса Амини аҳлоқ полицияси бўлимида ўлдирилгани ортидан мамлакатни қамраб олган намойишлар иштирокчисига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. 24 ёшли Муҳаммад Қубадлу Теҳронда бир кишининг ўлими, беш нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимини жароҳатлаганликда айбдор деб топилди.
Давомини ўқиш...23.01.2024 10:41Эрон жануби-шарқидаги қуролли ҳужумда 9 киши ҳалок бўлди
Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг барчаси хориж фуқаролари экани маълум қилинди.
Давомини ўқиш...27.01.2024 17:58Исроил-Ҳизбуллоҳ зиддияти урушгача борадими?
Исроил-ҲАМАС можароси туфайли бугун фаластинликларнинг шафқатсизларча қирилаётгани, ёш гўдаклар, кексалар ва аёлларнинг геноцидга учраётгани Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ҳатто зиддиятга Ливаннинг катта нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг аралашиб қолиш эҳтимолини юзага келтирди. Тўғри, ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро жанги чегарадош ҳудудларни ўққа тутиш билан чегараланган. Аммо зиддият 2006 йил июлидаги 34 кунлик, Исроилнинг мағлубиятига олиб келган уруш каби кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга олиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Azon Global сисий таҳлилчи Абдували Сойибназаровнинг бу борадаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Давомини ўқиш...31.01.2024 10:47Исроил Дамашққа зарба берди
Жума куни эрталаб Исроил томонидан Дамашқ жанубига ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида уч киши, жумладан Эрон Инқилобий гвардияси маслаҳатчиси Саид Алидадий ҳалок бўлди.
Давомини ўқиш...02.02.2024 15:10АҚШ ўз базасига уюштирилган ҳужумга жавобан Ироқ ва Сурияга зарбалар берди (янгиланди)
АҚШ ўз базасига уюштирилган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси корпуси ва унга алоқадор ҳарбийлашган гуруҳларга қарашли нишонларга ҳаводан зарбалар беришни бошлади.
Давомини ўқиш...03.02.2024 11:02Эронда "Чаршамба Сури" байрами чоғида 14 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар яраланди
Эронда “Чаршамба Сури” анъанавий олов фестивалига тайёргарлик бошланган 20 февралдан 12 мартгача 14 киши ҳалок бўлган, 3253 киши жароҳатланган. Қайд этилишича, ярадорларнинг 189 нафари оёқ-қўлларидан айрилган, 981 нафари турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Бахтсиз ҳодисаларга асосан пиротехника воситаларининг сифатсизлиги ва улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлган.
Давомини ўқиш...13.03.2024 10:45Эронда туркий халаж тили йўқ бўлиб кетиш хавфи остида
Эронда энг қадимги туркий тиллардан бири ҳисобланган халаж тили унда сўзлашувчилар сони камайиб бораётгани сабабли йўқ бўлиб кетиш арафасида. Шу боис халаж тили Эроннинг номоддий миллий мерос рўйхатига киритилди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда 19 мингга яқин киши ушбу тилда сўзлашади.
Давомини ўқиш...18.03.2024 16:25Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳаво ҳужуми уюштирди
Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахтидаги Эрон консуллиги биносига ракета зарбасини берди. Натижада беш киши – дипломатлар ва ҳарбий маслаҳатчилар, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди. Бино тўлиқ вайрон бўлган.
Давомини ўқиш...02.04.2024 07:25Эрон Исроилга ҳужум қила оладими?
Исроил Эроннинг Суриядаги консулхонасига ҳаво ҳужумини уюштириб, бир қанча генералларини ҳалок қилганидан сўнг расмий Теҳрон тез орада бунга муносиб ва шиддатли жавоб беришга ваъда қилди. Исроил матбуоти 48 соат ичида Эрон ҳудудидан ҳужумлар бўлиш эҳтимоли ҳақида хабар тарқатди ҳам. Бироқ Эрон Исроилга қарши уруш оча оладими?
Давомини ўқиш...04.04.2024 10:28АҚШ разведкаси Эроннинг Исроилга ҳужуми санасини эълон қилди
АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон Shahed учувчисиз учоқлари ва қанотли ракеталардан фойдаланган ҳолда Исроилга қарши жавоб қайтаришни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, Эрон тахминан 5-10 апрель кунлари Исроилнинг минтақа давлатларидан биридаги элчихонасига зарба беради.
Давомини ўқиш...06.04.2024 08:32
...