23.01.2024 10:41
Эронда 2022 йилги намойиш иштирокчиси қатл этилди
Эронда Теҳронда бир кишини ўлдирган ва беш нафар хавфсизлик кучини яралаганликда айбдор деб топилган 24 ёшли Муҳаммад Қубадлу қатл қилинди. Бу ҳақда Anadolu Эрон суд тизимига яқин бўлган Mizan ахборот агентлигига таяниб хабар берди.
Эслатиб
ўтамиз, 2022 йил 17 сентябрь куни 22 ёшли Маҳса Амини ўлими ҳақидаги хабардан
сўнг Эронда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланганди.
Қиз 13
сентябрь куни ахлоқ полицияси томонидан “ҳижобни нотўғри кийиш” айби билан
қўлга олинган ва 16 сентябрь куни вафот этган. Бунга жавобан Эроннинг ўнлаб
шаҳарлари аҳолиси кўчаларга чиқди.