эрон-исроил уруши

  • Ўзбекистонликлардан "Исроил" ва Эронга бормай туриш сўралди

    Эрон ва "Исроил" ўртасидаги зиддият тобора авж олиб бораётгани ортидан ватандошларимиздан ушбу икки мамлакатга боришдан тийилиш сўралди. "Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда", деб ёзган ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўз саҳифасида.

  • Эрон ва "Исроил" ўртасидаги урушда биз мусулмонларнинг позициямиз қандай бўлиши керак?

    Биз ростдан ҳам бу урушдан четда туриб омон қоламизми? Ёки бу уруш биз истасак ҳам, истамасак ҳам барчамизнинг урушимизми? Бу урушни "икки душман ўртасидаги зиддият" деб баҳолаб, нейтрал позицияда туришимиз керакми? Ёки аслида бу жуда хавфли масала бўлиб, Эронни нишонга олаётган кучлар эртага бизни ҳам нишонга олишни режалаштирганми? Агар "Исроил" ғалаба қозонса, Аллоҳ сақласин, у ҳолда унинг олдида ҳеч қандай тўсиқ қолмайди: у навбатма-навбат Миср, Сурия, Иордания, Покистон, Туркия ва бошқа ўлкаларни нишонга олади буни эса унинг раҳбарлари очиқ эълон қилиб бўлган – Доктор Наввоф Такрурий, Бутунжаҳон уламолар ҳайъати аъзоси, Фаластин уламолар ҳайъати раҳбари.

    Давомини ўқиш...
    238
    22.06.2025 18:04
  • "Исроил" учун Эронга қарши уруш қимматга тушмоқда

    The Wall Street Journal'нинг ёзишича, "Исроил" кунига 200 миллион долларгача маблағни ҳаво мудофаасига сарфламоқда. Ҳам зарба бериш, ҳам ракеталарни қайтариш учун ишлатиладиган ўқ-дорилар ва самолётлар ҳам харажатларни оширади. Вайрон бўлган биноларни тиклашнинг ўзи камида 400 миллион долларга тушиши кутилмоқда.

    Давомини ўқиш...
    153
    20.06.2025 11:12
  • Эрон-Исроил можароси: кимлар кўпроқ фойда кўради?

    Эрон-Исроил можароси Россия ва Хитой учун тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув эмас, балки стратегик имконият сифатида намоён бўлади. Россия – минтақадаги сиёсий таъсирини сақлаш ва Ғарбга босим ўтказишни мақсад қилган бўлса, Хитой – энергетика хавфсизлиги ва “Бир камар – бир йўл” лойиҳаси доирасида иқтисодий барқарорликка эришишни кўзлайди.

    Давомини ўқиш...
    376
    18.06.2025 17:06
  • Эрон қоидаларни ўзгартирмоқда: тинкаси қуриганча уруш, психологик босим ва технологик устунлик

    Эрон сионистик режимга нисбатан бир қатор аниқ зарбаларни амалга оширди ва гибрид урушнинг янги босқичини очиб берди. Кенг қамровли ҳужумлар ўрнига – аниқ нуқталарга, ўйланган ва кутилмаган зарбалар билан душманни тезкор жавоб бериш қобилиятидан маҳрум этмоқда. Ҳатто душман элита қисмлари ҳам ҳужумдан ғафлатда қолди – зарбалар “Темир гумбаз” тизимини четлаб ўтди, сиреналар жим бўлди, ракета ва дронлар огоҳлантиришсиз нишонларга етиб борди.

    Давомини ўқиш...
    188
    18.06.2025 08:20
  • 150 нафар россиялик зиёратчилар БАА да қолиб кетишди

    Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини адо этган ва БАА орқали ватанига қайтиши керак бўлган жами 150 нафарга яқин россияликдан иборат уч гуруҳ Шаржа рейсини тўрт кундан бери кутмоқда. Кечикишларга исроилнинг Эронга қарши агрессияси фонида форс давлати ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлмоқда.

    Давомини ўқиш...
    128
    17.06.2025 14:14
  • исроил ўз қилмишларининг оқибатини ўйламаяпти – Эрдўғон

    Туркия президентининг фикрича, Ғарбнинг чексиз кўмагига таяниб, Эронга ҳужум қилаётган, Ғазони вайрон этаётган ва минтақадаги барча давлатларни менсимайдиган исроил ўз қилмишларининг оқибатларини ўйламаяпти. Эҳтимол, келажакда у ўз хатосини тушуниб етар, аммо жуда кеч бўлиши мумкин.

    Давомини ўқиш...
    152
    17.06.2025 09:37
  • ТИВ яна бир бор Эрон ва исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

    Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларга ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик; одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш; маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш тавсия этилди.

    Давомини ўқиш...
    150
    17.06.2025 08:24
  • Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотир билдирди. "Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин", — дейилади баёнотда.

    Давомини ўқиш...
    1691
    15.04.2024 13:25
  • Иордания маликаси Эрон учувчисиз учоқларини уриб туширгани билан мақтанди

    Иордания маликаси, Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси Салма Рания Эрон ҳужуми куни олтита учувчисиз учоқни уриб туширганини маълум қилди. Унинг онаси фаластинлик.

    Давомини ўқиш...
    2850
    15.04.2024 12:30
1
2

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.