15.08.2025 14:57
107

Исроил Эронга қарши янги урушни бошлаши мумкин

Эрон ва Исроил ўртасидаги ўн икки кунлик уруш якунланганига қарийб 50 кун бўлди, бироқ минтақадаги таранглик ҳалигача сақланиб турибди.

Foreign Policy нашрининг ёзишича, Исроил ўзининг барча стратегик мақсадларига ета олмагани боис янги урушни бошлаши мумкин.

Экспертларга кўра, Исроилнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эди:

1. АҚШни Эронга қарши бевосита ҳарбий тўқнашувга тортиш;

2. Форс давлати тузумини ағдариш;

3. Эронни Сурия ёки Ливанга ўхшаш давлатга айлантириш (яъни, АҚШ ёрдамисиз мунтазам зарбаларга учрайдиган ҳудуд ҳолатига келтириш).

Таҳлилчиларнинг фикрича, кейинги уруш анча қонли бўлиши мумкин. Бу урушга Вашингтон ҳам фаол тарзда жалб қилинса, ҳаттоки АҚШ–Эрон тўқнашуви ҳам юз бериши мумкин.

Бундан ташқари, Исроил мудофаа вазирлиги аллақачон жанговор ҳаракатларни қайта бошлаш сценарийларини кўриб чиқишган. Ўз навбатида, Эрон ўз мудофаа салоҳиятини тиклаш ва оширишни давом эттирмоқда, бу эса узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёрликдан далолат беради.

Шу билан бирга, агар бугун Аляскадаги саммит чоғида Дональд Трамп Кремлга норасмий келишув – Украинани Эронга алмаштириш таклифини билдирса, катта эҳтимол билан Россия ўзининг иттифоқчиси Эронни фаол қўллаб-қувватлашдан воз кечиши мумкин. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.