17.06.2025 09:37
71
исроил ўз қилмишларининг оқибатини ўйламаяпти – Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон исроил Ғарбнинг қўллаб-қувватлови ортидан кўплаб жиноятларга қўл ураётгани ва бунинг оқибатини ўйламаётгани ҳақида сўз очди.
“Ғарбнинг чексиз кўмагига таяниб, Эронга ҳужум қилаётган, Ғазони вайрон этаётган ва минтақадаги барча давлатларни менсимайдиган исроил ўз қилмишларининг оқибатини англамаяпти. Эҳтимол, келажакда у ўз хатосини тушуниб етар, аммо жуда кеч бўлиши мумкин", деган Туркия етакчиси.
Эрдўғоннинг таъкидлашича, ҳеч бир мамлакат ўз чегаралари доирасида қолиб кетмайди. Минтақадаги ҳар бир воқеа барчага таъсир қилиб, ўрта ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келади. Фаластин халқи ва унинг ерига қилинган тажовуз бир неча миллион киши билан чекланиб қолмайди. Эронга қилинган ҳужум ҳам фақат Эронга тааллуқли эмас.

Босқинчи исроил олдинроқ, 13 июнга ўтар кечаси Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Форс давлатини махфий ҳарбий-ядровий дастурни амалга оширишда айблаган сионистлар атом объектлари, генераллар, таниқли ядро физиклари, авиабазалар, ҳаво мудофааси воситаларини нишонга олди.
Ўз атом лойиҳасининг ҳарбий мақсадларга йўналтирилганини инкор этаётган Эрон ҳам бу ҳужумларга жавоб қайтармоқда. Ҳар икки томондан ҳам турар жой биноларига етказилаётган зарар ва тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ортиб боряпти.