22.06.2025 18:04
161

Эрон ва "Исроил" ўртасидаги урушда биз мусулмонларнинг позициямиз қандай бўлиши керак?

Бутунжаҳон уламолар ҳайъати аъзоси, Фаластин уламолар ҳайъати раҳбари Доктор Наввоф Такрурий бу ҳақида қуйидагиларни айтган:

"Биз бугунги яшаётган мураккаб ва оғир вазиятда, сионистларнинг жиноятлари чегарадан чиқиб кетгани ва улар бутун минтақани ўз ҳукмронлиги остига олиш орқали "Катта Исроил" орзусини рўёбга чиқаришга бўлган аниқ истагини эълон қилган бир пайтда, Эрон ва сионистик режим ўртасида давом этаётган урушга нисбатан шаръан ва сиёсий жиҳатдан қандай позиция тутишимиз кераклиги ҳақида тўхталиб ўтишимиз лозим.

Эрон ўз вақтида тўртта араб пойтахтини назорати остига олган ҳолда бизнинг юртларимизда фасод тарқатган, аммо айни пайтда у Фаластин халқининг жиҳодига нисбатан айрим ижобий позицияларни ҳам эгаллаган, бу эса уларнинг минтақадаги манфаатларига боғлиқ эди.

Эроннинг минтақадаги аҳли сунна бўлган мусулмонларга қарши жиноятлари Аллоҳга шукрки  бугун заифлашди. У Сурия ҳудудидан чиқариб юборилди, Ливан ва Ироқда ҳам таъсири сезиларли даражада камайди, гарчи мутлақо йўқолмаган бўлса ҳам.

Аммо ҳақиқий савол қуйидагича: биз ростдан ҳам бу урушдан четда қолиб омон чиқамизми? Ёки бу уруш биз истасак ҳам, истамасак ҳам бизнинг урушимиз ҳамми? Бу урушни “икки душман ўртасидаги зиддият” деб баҳолаб, нейтрал позицияда туришимиз керакми? Ёки аслида бу жуда хавфли масала бўлиб, Эронни нишонга олаётган кучлар эртага бизни ҳам нишонга олишни режалаштирганми?

Агар "Исроил" ғалаба қозонса Аллоҳ сақласин у ҳолда унинг олдида ҳеч қандай тўсиқ қолмайди: у навбатма-навбат Миср, Сурия, Иордания, Покистон, Туркия ва бошқа ўлкаларни нишонга олади буни эса унинг раҳбарлари очиқ эълон қилиб бўлган.

Шундан келиб чиққан ҳолда мен барча мусулмонларга хусусан олимларга, мурожаат қиламанки: онгли бўлинг, ғазаб сизларни баъзида билмаган ҳолда сионистик режимга яқин бўлган позицияларни эгаллашга ундаб қўймасин. Биз бу умматнинг манфаатларига реал ёндашув билан қарашимиз керак. 

Исроил нафақат Эронга ёки нафақат Фаластинга қарши, балки у бутун минтақани эгаллаш ва бутун умматни йўқ қилиш ниятида. Эрон билан Исроил ўртасида тенгликка асосланган позицияни эгаллаш тўғри эмас".

Ижтимоий тармоқлардан олинди

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.