17.06.2025 14:14
48
150 нафар россиялик зиёратчилар БАА да қолиб кетишди
Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини адо этган ва БАА орқали уйларига қайтиши керак бўлган жами 150 нафарга яқин россияликлардан иборат уч гуруҳ Шаржа рейсини тўрт кундан бери кутишга мажбур бўлмоқда. Зиёратчилардан бири Рамазон Чомаевнинг РИА Новостига айтишича, уларнинг қачон учиши ҳалигача номаълум.
“Якшанба куни кечқурун учишимиз мумкинлигини айтишганди, кейин эса яна бекор қилишди, кутяпмиз”, деган у.
Зиёратчилар, жумладан, Москва, Рязан, Новосибирск ва Ставрополдан келган мусулмонлар кечикишларига қарамай, кайфиятлари яхши.
Зиёратчилар, жумладан, Москва, Рязан, Новосибирск ва Ставрополдан келган мусулмонлар кечикишларига қарамай, кайфиятлари яхши.
"Бизни меҳмонхоналарга жойлаштиришди. Яхши овқатланяпмиз, ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Гўёки, биз учун БАА да қўшимча саёҳат ташкиллаштирилгандек", деган Чомаев.
Кечикишларга исроилнинг Эронга қарши агрессияси фонида форс давлати ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.