23.06.2025 08:30
50

Ўзбекистонликлардан "Исроил" ва Эронга бормай туриш сўралди

Эрон ва "Исроил" ўртасидаги зиддият тобора авж олиб бораётгани ортидан ватандошларимиздан ушбу икки мамлакатга боришдан тийилиш сўралди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram саҳифасида ёзди.

“Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган”, деб ёзган у.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан "Исроил" ва Эронга сафар қилишдан тийилиш, ушбу мамлакатларда бўлган фуқаролардан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралган.

“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз”, дейилади ТИВ мурожаатида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.