20.06.2025 11:12
154
"Исроил" учун Эронга қарши уруш қимматга тушмоқда
Эрон билан тўқнашув "Исроил"га кунига юзлаб миллион долларга тушмоқда. Бу эса хориждан ёрдам олинмаган тақдирда яҳудий давлатининг келгусида жанговар ҳаракатлар олиб бориш имкониятини сезиларли даражада пасайтиради.
The Wall Street Journal'нинг ёзишича, "Исроил" кунига 200 миллион долларгача маблағни ҳаво мудофаасига сарфламоқда. Ҳам зарба бериш, ҳам ракеталарни қайтариш учун ишлатиладиган ўқ-дорилар ва самолётлар ҳам харажатларни оширади. Вайрон бўлган биноларни тиклашнинг ўзи камида 400 миллион долларга тушиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, "Исроил"нинг Эронга қарши уруши кунига тахминан 725 миллион долларга тушмоқда. Бу рақам фақат бевосита ҳарбий харажатларни қамраб олган.