17.06.2025 08:24
126
ТИВ яна бир бор Эрон ва исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларга :
- Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик;
- одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;
- маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олишни тавсия қилди.
Вазирлик зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланишни сўраган.