диний таълим
Тадқиқот: Яхши фуқароларни диний мактаблар тарбиялайди, давлат мактаблари эмас
Арканзас ва Букингем университетлари олимлари ўтказган тадқиқотларда хусусий диний мактаблар ўқувчиларни фуқароликка тайёрлашда самаралироқ экани аниқланди. Олимларнинг фикрича, жамиятда диний мактабнинг мавжудлиги жиноятчилик даражасини сезиларли даражада камайтиради. Бундай мактаблар ўқувчилари сиёсий бағрикенглик, бошқаларнинг ҳуқуқлари ва фикрларини хурмат қилишга шайлиги, сиёсий, ижтимоий ва хайрия ишларида фаоллиги ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туриши маълум бўлди.
Давомини ўқиш...23.04.2024 08:19Энди боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши мумкин
Ўзбекистонда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 25 июнь куни депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Давомини ўқиш...25.06.2024 13:04Дунёвий давлатларда диний эркинликлар қандай таъминланган?
Масжидларда диний таълим бутун дунёда бор, деярли барча мамлакатда топилади, диний ташкилотларга оид қонунларда бу ваколат кафолатлаб қўйилган. Бу борада дунё илғорлаб кетган ва ҳеч қаерда бу таълимдан муаммо чиққани қайд қилинмаган. Агар қеарда Исломни ўрганиш сабабли муаммо чиқса, ё таълим услуби яроқсиз, ёки мақсад ўзи шунга қаратилган бўлади. Соф Ислом таълимида ҳеч бир жамият учун зарар бўлиши мумкин эмас.
Давомини ўқиш...26.06.2024 19:45Фарзандини диний таълимга жалб қилганларни жазолашни кўзда тутган қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Давомини ўқиш...27.06.2024 09:13Тақиқланишга ким лойиқ? (видео)
Ислом ҳуқуқ тизимининг бошқа тизимлардан фарқи усулда унинг Мутлақ Олим бўлган Зотнинг илмига асосланганидир. Яъни, барча илмларнинг эгаси, ўта ҳикматли бўлган Аллоҳнинг чиқарган йўриғи шубҳасиз бехатодир, шубҳасиз манфаатлидир.
Давомини ўқиш...27.06.2024 19:55Дин яҳудийлар тараққиётига тўсиқ бўлдими? (видео)
Бизда диний таълимга таъқиқ қўйиш жонбозлари бўлган атеист, агност ва секулярларнинг ҳамиша Исроил давлатининг тарафини олганини кузатасиз. Улар Исроил давлатини дунёвий, демократик, тарққий этган давлат ва Европанинг Яқин Шарқдаги вакили сифатида жуда олқишлашади. Хўш, улар ўзлари учун йўлбошчи санаб турган, ҳамиша мақтайдиган, ҳар қайси ҳолда шаънини ҳимоя қиладиган Исроил давлатида диний таълим масаласи қандай эканини ўрганишганмикин? Исроилда диний таълим оддий обод-ахлоқ масаласи эмас, балки яҳудийларнинг муқаддас китоби Таврот ва унинг шарҳи Талмудга асосланишини билишармикин?
Давомини ўқиш...06.07.2024 18:34