25.07.2025 09:56
196

Қуръондан дарс берган "жиноятчи" қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбирлари давомида ноқонуний диний таълим бериб, ҳужра ташкил этган шахснинг фаолиятига чек қуйилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.

Қайд этилишича, фуқаро И.В. хонадонида Китоб, Чироқчи ва Тошкент шаҳридан бўлган 9 нафар вояга етмаган болани ноқонуний равишда йиғиб, ҳар бири учун 100 доллар олган ҳолда Қуръони Карим ва "Муаллими соний" китоблари асосида дарс ўтишдек "оғир жиноят"га қўл урган.

Мазкур ноқонуний фаолият юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судига юборилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.