20.06.2025 17:09
188

Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларига 25 июндан қабул бошланади

Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 25 июнь кунидан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди. 

Қайд этилишича, қабул жараёнлари қуйидаги олий таълим муассасаларида бўлиб ўтади:

  • Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти;
  • Мир Араб олий мадрасаси;
  • Ҳадис илми мактаби;
  • Имом Термизий номидаги ислом институти ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларида;
Қабул жараёнлари эса 25 июнь кунидан 20 июлга қадар давом этади.

Олий диний таълим муассасаларига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  • таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
Қолаверса, хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва Ўзбекистонда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар эса қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун). 
Маълумот учун, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (187 минг 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.