13.08.2025 11:54
61
Энди Ўзбекистонда рухсатсиз диний таълим берганлар қамалиши мумкин
Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 229-2-моддасига ўзгартиш киритилиб, махсус диний маълумотсиз, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органидан рухсатсиз ёки хусусий тартибда диний таълим бериш жиноят деб белгиланди.
Бундай ҳаракатлар учун 50 дан 100 БҲМ гача (20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача) жарима, 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, уч йилгача тузатиш ишлари, уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Ҳозирги кунда фуқароларга, шу жумладан, вояга етмаганларга диний таълимотларни ўргатиш тартибини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кунидан 3 ой ўтгач (2025 йил 9 ноябр)дан бошлаб кучга киради .
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.