27.06.2024 09:13

Фарзандини диний таълимга жалб қилганларни жазолашни кўзда тутган қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фарзандини диний таълимга жалб қилган ота-оналарнинг жавобгарликка тортилиши ҳақидаги қонун биринчи ўқишда қабул қилинганди. Янги қонун лойиҳаси жамоатчиликнинг ҳақли эътирозлари ва қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Ниҳоят ушбу қонун лойиҳаси қуйи палата сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда қонун лойиҳасининг муҳокамага чиқарилиш санаси ҳамда якуний муддати кўрсатилмаган. Кўпчилик фойдаланувчилар эса сайт фаолиятида техник носозликлар кузатилаётганини билдиришмоқда. Шунга қарамай, қонунларни қабул қилишдан олдин халқнинг фикрини ҳисобга олиш мамлакат тараққиёти учун муҳимлигини айтиш жоиз.

Ушбу ҳаволага кириб, янги қонун лойиҳаси ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазангизни билдиришингиз мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.