британия
Британия Palestine Action тарафдорларини суд қилади
Лондон полициясининг хабар беришича, камида 60 киши Британияда тақиқланган, исроил ишғолига қарши курашган Palestine Action ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун судга тортилади. Ҳаракат қиролликда "террористик гуруҳ" деб топилганидан кейин, унинг 700 дан ортиқ тарафдори қўлга олинган. Шу жумладан, ўтган дам олиш кунлари ҳам 522 киши ҳаракатга аъзоликда гумонланиб ушланган. Олдинроқ, уч нафар фаол июль намойишларида қатнашгани учун терроризм тўғрисидаги қонун асосида айбланганди – уларни энди қамоқ жазоси кутмоқда.
Давомини ўқиш...12616.08.2025 16:07Яҳё исми ҳам Британияда энг оммабоп исмлар қаторидан жой олди
Куни кеча Миллий статистика бошқармаси (ONS) Яҳё исми илк бор Британияда туғилган болалар учун қўйилган исмларнинг топ–100 талиги – 93-ўриндан жой олганини маълум қилди. 2024 йилда 583 нафар болага Яҳё исми қўйилган – бу 2023 йилга нисбатан 33 поғонага ўсиш, деганидир.
Давомини ўқиш...25202.08.2025 17:25Британияда сақланган тарихий дурдоналар Ўзбекистонга қайтарилмоқда
Улар орасида IX–XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари, ноёб заргaрлик буюмлари, тарихий матолар ва бадиий асарлар мавжуд. Британия музейларида ҳануз Ўзбекистон тарихига оид 800 дан ортиқ маданий мерос намуналари сақланмоқда.
Давомини ўқиш...20801.08.2025 10:14Британияда ҳамшира тарвуз шаклидаги нишон таққани учун судланди
Лондонда ҳамшира оқ халатига тарвуз шаклидаги нишон таққани учун муаммога йўлиқди. Тиббиёт муассасасида ҳамширани "тарғибот рамзларини ноўрин таққани" учун айблашди. "исроил учун адвокатлар" ҳуқуқий ташкилоти ҳам инглиз ҳамширасининг устидан судга арз қилиб, бундай нишон тақишни антисемистик ҳаракат деб атади.
Давомини ўқиш...30517.07.2025 17:05Британия собиқ махсус кучлари Ироқ ва Афғонистондаги қотилликларидан сўз очди
Инглиз ҳарбийлари Ироқ ва Афғонистонда тинч аҳолини, шу жумладан болаларни отиб ўлдириш, маҳбусларни мунтазам қатл этиш ва одамларни ухлаб ётган жойида портлатиб юбориш каби ваҳшийликларга қўл урган.
Давомини ўқиш...79013.05.2025 10:23Британия "Толибон"га қарши урушган афғонларга бошпана беришдан бош тортди
Британия ҳукумати инглизлар билан бирга "Толибон"га қарши курашган минглаб собиқ афғон аскарларига сиёсий бошпана беришдан бош тортди. Собиқ афғон батальонининг бир аъзоси BBC билан суҳбатда ўзини инглизлар вақтида фойдаланиб, энди отиб юборилган кераксиз матоҳдек ҳис қилаётганини айтиб ўтган.
Давомини ўқиш...71618.02.2025 11:06Британиялик ашаддий исломофоб қамалди
Британиялик ашаддий исломофоб Томми Робинсон суриялик муҳожирга қарши туҳмат иши бўйича судда ютқазганидан сўнг суд тақиқини қайта-қайта бузгани учун 18 ойга қамалди.
Давомини ўқиш...103629.10.2024 10:30Британия: Лейбористлар уйғур геноцидини тан олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди. Аввалроқ Британиянинг янги ҳукумати сайловлар олдидан Фаластин давлатини тан олиш ваъдасидан ҳам юз ўгирган эди.
Давомини ўқиш...92821.10.2024 10:32Британияда масжидларни ёқиш ва имомларни ўлдириш билан таҳдид қилган шахс қамалди
Британиянинг Кент вилоятида 30 ёшли Блейк Хиндри номаълум рақамдан Лондондаги масжидга қўнғироқ қилиб, масжидни ёқиб юбориш ва имомини ўлдиришини айтди. Унинг Лондондаги яна тўртта масжидга таҳдидли қўнғироқларни амалга оширгани маълум бўлди. Эркак судда ўз айбини тан олди ва 2 йилу 6 ой муддатга қамалди.
Давомини ўқиш...152721.08.2024 11:26Таҳлил – Британиядаги погромлар исломофобик ташвиқотлар маҳсулидир
Лидс университети профессори Салмон Саййид Британия бўйлаб бўлиб ўтган мусулмонларга қарши намойишлар исломофобик ташвиқотлар маҳсули эканини маълум қилди. Бироқ, унинг таъкидлашича, ўн йиллар давомида олиб борилган ташвиқотларга қарамасдан, мусулмонлар, номусулмонлар, турли ирқ вакиллари, сўлчилар ва ирқчиликка қарши бўлган барча погромчиларга қарши намойишларга чиқиб, уларнинг овозларини ўчирди.
Давомини ўқиш...161617.08.2024 14:40
...