17.07.2025 17:05
105
Британияда ҳамшира тарвуз шаклидаги нишон таққани учун судланди
Лондонда ҳамшира оқ халатига тарвуз шаклидаги нишон таққани учун муаммога йўлиқди. Тиббиёт муассасасида ҳамширани "тарғибот рамзларини ноўрин таққани" учун айблашди. "исроил учун адвокатлар" ҳуқуқий ташкилоти ҳам ҳамширанинг устидан судга арз қилиб, бундай нишон тақишни антисемистик ҳаракат деб атади.
Воқеа судгача етиб борган. Сионист ҳуқуқшуносларидан фарқли равишда ижтимоий тармоқларда кўпчилик буни фикр билдириш эркинлигига тажовуз деб баҳолади. Изоҳларда қайд этилишича, ҳар ким босқинчи исроил геноцидига учраётган фаластинликларга ҳамдардлик билдириши эркинлигига эга бўлиши керак. Маълумот учун, тарвуз тасвири араб оламида фаластинликларга ҳамдардлик рамзига айланган. Чунки ундаги оқ, қизил ва қора ранглари Фаластин байроғини эслатади.