02.08.2025 17:25
89
Яҳё исми ҳам Британияда энг оммабоп исмлар қаторидан жой олди
Олдинроқ, Муҳаммад исми Англия ва Уэльсда энг оммабоп исмлар қаторидан жой олгани ҳақида хабар бергандик.
Куни кеча Миллий статистика бошқармаси (ONS) Яҳё исми ҳам илк бор Британияда туғилган болалар учун қўйилган исмларнинг топ–100 талиги – 93-ўриндан жой олганини маълум қилди.
2024 йилда 583 нафар болага Яҳё исми қўйилган – бу 2023 йилга нисбатан 33 поғонага ўсиш, деганидир.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Яҳё исмининг машҳурлашуви диний ўзликни мустаҳкамлаш ва маданий таъсирлар кучайиши билан боғлиқ. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари бу тенденцияни фаластинлик қаршилик ҳаракати етакчиларидан бири – Яҳё Синварнинг қаҳрамонларча шаҳид бўлишига боғлашмоқда.