18.02.2025 11:06
Британия "Толибон"га қарши урушган афғонларга бошпана беришдан бош тортди
Британия ҳукумати инглизлар билан бирга "Толибон"га қарши курашган минглаб собиқ афғон аскарларига сиёсий бошпана беришдан бош тортди. Бу ҳақда Arab News нашри хабар берди.
Британия мудофаа вазири аввал бундай сиёсат мавжудлигини инкор этган бўлса-да, ҳозирда афғон ҳарбийларига бошпана берилмаётганини тасдиқлаган.
Гап шундаки, 2021 йилда "Толибон"га қарши Британия молиялаштирган ва тайёрлаган афғон батальонлари Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан жазоланишидан қўрқишмоқда.
Собиқ афғон батальонининг бир аъзоси BBC билан суҳбатда ўзини инглизлар вақтида фойдаланиб, энди отиб юборилган кераксиз матоҳдек ҳис қилаётганини айтиб ўтган.
Собиқ британиялик ҳарбий офицер Майк Мартиннинг фикрича, бошпана беришдан бош тортиш Британия ҳарбийларининг Афғонистондаги уруш жиноятлари тергови билан боғлиқ бўлиши мумкин.