Британияда масжидларни ёқиш ва имомларни ўлдириш билан таҳдид қилган шахс қамалди
Британияда бешта масжидни ёқиб юбориш ва мусулмон етакчиларини ўлдириш билан таҳдид қилган эркак қамоққа олинди, дея хабар берди BBC.
Кент
вилояти Роузбери Роуд шаҳрида яшовчи 30 ёшли Блейк Хиндри 5 август куни
номаълум рақамдан Лондондаги масжидга таҳдидли қўнғироқ қилган. У уч
кундан кейин ҳибсга олинган.
У Мейдстон
магистрат судида масжидларга таҳдидли қўнғироқлар қилганликда айбини тан
олди ва пайшанба куни икки йилу олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бино ичидагиларни ҳам ўлдириш билан таҳдид қилган Ҳиндри
Лондондаги яна тўртта масжидга бир неча марта таҳдидли телефон қўнғироқларини амалга
оширган.
Полиция, рақам яширин бўлишига қарамай, Ҳиндрига
қўнғироқларни кузатиш учун “туну тун ишлаётганини” айтди.
"Биз мусулмон жамоалари мамлакатда сўнгги ҳафталарда
кузатилган зўравон тартибсизликлар ва жиноятлардан кейин ўз хавфсизлиги ҳақида
айниқса ташвишланаётганини тушунамиз, - деди Метрополитан полиция қўмондони Луиза Пуддифут. - Жамоаларимиз ушбу
тартибсизликлар даврида содир этилган барча ҳуқуқбузарликларни текширишда давом
этмоқда ва жамиятларда ишончни мустаҳкамлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз”.