13.05.2025 10:23
79
Британия собиқ махсус кучлари Ироқ ва Афғонистондаги қотилликларидан сўз очди
Британиянинг собиқ махсус кучлари ходимлари – SAS ва SBS аъзолари илк бор BBC билан очиқ суҳбатда Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий жиноятлари тўғрисида айтиб берди. Уларга кўра, инглиз ҳарбийлари ушбу мамлакатларда тинч аҳолини, шу жумладан болаларни отиб ўлдириш, кишанланган маҳбусларни мунтазам қатл этиш ва одамларни ухлаётган жойида портлатиб юбориш каби ваҳшийликларга қўл уришган.
Собиқ ҳарбийлар бу қотилликлар улар учун "одатий иш"га айланганини, махсус бўлинмалар ичида эса "психопатия" ҳукм сурганини тан олган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зобитлар ҳам бу жиноятлардан хабардор бўлган ва уларни яширишга ёрдам берган.
Британия Мудофаа вазирлиги бу ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортди, жамоатчилик текшируви олиб борилаётганини маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, Афғонистон ҳукумати тинч аҳолининг британ махсус кучлари томонидан оммавий равишда ўлдирилгани ҳақида собиқ бош вазир Дэвид Кэмеронни огоҳлантирган, аммо у ҳеч қандай чора кўрмаган.