бмт бош ассамблеяси
"Олий ирқ деган нарса йўқ!" Колумбия президентининг визаси нега бекор қилинди?
Колумбия президенти Густаво Петронинг визаси бекор қилинди. Қайд қилинишича, Петро Нью-Йорк шаҳрида "фаластинпарастлар намойишида" нутқ сўзлаб, АҚШ ҳарбийларини президент Доналд Трамп буйруқларига бўйсунмасликка чақирган. Олдинроқ, Густаво Петро БМТ минбарида АҚШ ўзининг янги "Гитлер"ини қўллаб-қувватлаётганини билдириб: "Олий ирқ деган нарса йўқ! На Америка, на исроил Худонинг танланган халқи эмас!" деган эди.
Давомини ўқиш...25527.09.2025 17:31Сурия етакчиси 70 йил деганда БМТ минбарига чиқиб нутқ сўзлади
Сурия президенти Аҳмад Аш-Шарънинг 24 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи рамзий жиҳатдан катта аҳамият касб этди. Куни кеча АҚШ томонидан бошига 10 миллион доллар мукофот қўйилган шахснинг БМТ минбаридан дунёга хитоб қилиши ва кўплаб давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши дунёдаги катта ўзгаришлар намунасидир.
Давомини ўқиш...18527.09.2025 12:25Мирзиёев Ғазо ва Украинадаги вазиятга тўхталди
Ўзбекистон президенти БМТ минбарида туриб Украина ва Ғазодаги урушларга нуқта қўйиш кераклигини таъкидлаган.
Давомини ўқиш...22724.09.2025 12:13Мирзиёев БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтиришни таклиф қилди
Ўзбекистон президенти замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтиришга чақирди.
Давомини ўқиш...26524.09.2025 11:06исроил Ғазода геноцид содир этмоқда – БМТ комиссияси
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ)нинг Ғазо бўйича тергов комиссияси исроилнинг фаластинликларга қарши геноцид содир этаётганини ва унинг олдини олиш ҳамда жазолаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини эълон қилди.
Давомини ўқиш...24016.09.2025 12:14БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган ҳудудларни тарк этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Фаластин томонидан тақдим этилган, Исроилдан Халқаро Суд қарорига риоя этиши ва бир йил ичида босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишини талаб қилувчи резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди. Резолюцияни 124 давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади.
Давомини ўқиш...120818.09.2024 19:35БМТ: 2022 йилда можароларда болаларга қарши 27 180 та жиддий ҳуқуқбузарлик қайд этилди
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда болалар қуролли можаролардан нопропорционал тарзмда азият чекишда давом этишди, ушбу муддат давомида болаларга нисбатан 27 180 та жиддий ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Бу ҳақда БМТнинг 2022 йилда болалар ва қуролли можаролар тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради.
Давомини ўқиш...165404.06.2024 15:50БМТ 1995 йилда Сребреницадаги воқеаларни геноцид деб тан олди
БМТ Бош Ассамблеяси 1995 йилда Сребреницадаги воқеаларни геноцид деб тан олиш ва 11 июлни Босниялик мусулмонлар геноциди қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгилаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Босния серблари қўшинлари БМТ томонидан “хавфсиз ҳудуд” деб белгиланган Сребреницага ҳужум қилганидан сўнг бошланган геноцидда 8000 дан ортиқ босниялик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари мамлакатнинг 570 та турли ҳудудидан топилган ва қидирув ишлари бугунги кунгача давом этмоқда.
Давомини ўқиш...215924.05.2024 10:13БМТ 40 йилдан буён илгари суриб келинаётган резолюцияни қабул қилди
БМТ Бош Ассамблеяси Покистон 40 йилдан буён илгари суриб келаётган “Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини умумбашарий рўёбга чиқариш” резолюциясини қабул қилди.
Давомини ўқиш...226320.12.2023 18:20