БМТ 40 йилдан буён илгари суриб келинаётган резолюцияни қабул қилди
Исроил армиясининг қамалдаги Ғазо секторига ҳужумлари кучайиши фонида БМТ Бош Ассамблеяси Покистон ташаббуси билан “Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини умумбашарий рўёбга чиқариш” резолюциясини қабул қилди.
Покистоннинг БМТдаги миссияси сешанба кунги баёнотида резолюция
турли минтақалардаги кўплаб мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватлангани ва консенсус билан қабул
қилинганини билдирди.
Қайд
этилишича, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи БМТ Уставининг
1-моддаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва маданий
ҳуқуқлар тўғрисидаги пактлар, шунингдек, Вена декларацияси ва Ҳаракатлар
дастурида мустаҳкамланган асосий тамойилдир.
Резолюцияда “чет эл истилоси, мустамлака ҳукмронлиги ва
қуллик” остида яшаётган халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини рўёбга
чиқаришни «сўзсиз» қўллаб-қувватлаш яна бир бор тасдиқланди.
“У чет эл ишғоллари, аралашуви ва тажовузкорлик
ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатади ҳамда масъул давлатларни бундай ҳаракатларни зудлик билан
тўхтатишга чақиради”, — дейилади баёнотда.
Хабарда Исломобод
қирқ йилдан ортиқ
вақт давомида ушбу муҳим резолюцияни БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этиб келаётгани айтилади.
“Ҳар йили
тақдим этиб келинаётган ташаббус халқаро қонунчилик ҳамда БМТнинг кўп сонли
резолюцияларида мустаҳкамланган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан
маҳрум бўлган Ҳиндистоннинг ноқонуний босиб олинган Жамму ва Кашмир ҳамда ишғол остидаги Фаластин
ҳудудларини ўз ичига олган халқаро миқёсда тан олинган хорижий босқинчилик
шароитида яшаётган халқларга умид хабарини юборади”, - дея қўшимча қилди у.