24.05.2024 10:13

БМТ 1995 йилда Сребреницадаги воқеаларни геноцид деб тан олди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1995 йил 11 июлда Босния ва Герцеговинанинг Сребреница шаҳрида содир бўлган геноцидни халқаро хотира куни сифатида нишонлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

“1995 йилдаги Сребреница геноцидини халқаро хотирлаш ва мулоҳаза қилиш куни” қарори лойиҳасини 84 нафар вакил ёқлаб, 19 нафари қарши овоз берган бўлса, 68 нафар вакил бетараф қолди.

Босния ва Герцеговина, Германия ва Руанда томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасига қарши овоз берган давлатлар қаторида Сербиядан ташқари Хитой, Россия, Сурия, Шимолий Корея, Венгрия ва Беларус ҳам бор эди. Сербия президенти Александр Вучич БМТ Бош Ассамблеясида овоз беришдан олдин вакилларни резолюцияга қарши овоз беришга таклиф қилди. 

Вучичнинг таъкидлашича, бу қарор "Пандоранинг қутисини очади". Сребреница қонун лойиҳасидан кейин БМТ Бош Ассамблеяси шунга ўхшаш ўнлаб қонун лойиҳаларини баҳолаши керак бўлишини иддао қилган Сербия раҳбари қонун лойиҳасининг тинчликка ҳисса қўшмаслигини айтди.

Резолюцияда ҳам Сребреница геноцидининг инкор этилиши сўзсиз қораланади ва аъзо давлатларни геноциднинг инкор этилиши ва бузиб кўрсатилишининг олдини олишга чақирилади. Резолюция матнида, шунингдек, БМТ Бош котибидан геноциднинг 30 йиллигини нишонлашни бошлаш ва “Геноцид ва БМТ Сребреница” номли ахборот дастурини яратишга чақирилади.

1995 йил 11 июлда, Босния серблари қўшинлари БМТ томонидан “хавфсиз ҳудуд” деб белгиланган Сребреницага ҳужум қилганидан сўнг бошланган геноцидда 8000 дан ортиқ босниялик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари мамлакатнинг 570 та турли ҳудудидан топилган ва қидирув ишлари бугунги кунгача давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.